26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Таълим ва фан вазирлиги эвакуация қилинган болалар ҳақидаги янги маълумотларни эълон қилди

Арис шаҳридаги фалокат туфайли эвакуация қилинган 1 149 бола ота-онаси билан топишди. 15 нафари ҳали яқинларини топмади. Таълим ва фан вазирлиги 25 июнь, эрта тонгда мана шундай маълумот тарқатди, деб хабар қилади ҚозАхборот.

Туркистон вилоятида фавқулодда вазият бўйича штаб тузилиб, аҳолини бошқа манзилларга жойлаштирадиган 48та марказ очилди. Арис шаҳри ва қишлоқларида 40та мактаб (18 399), 50та мактабгача муассаса фаолият юритади (5071 бола). Хавфли минтақада 13та мактаб (11 377 бола), 6та давлат, 23та хусусий болалар боғчаси (3 278 бола) жойлашган. Уларнинг ҳаммаси хавфсиз жойларга кўчирилди, – дейилади вазирликнинг ахборотида.

Олтита туман (Шимкент, Туркистон, Сариоғоч, Қазиғурт, Ўрдабоши, Чордара, Ўтрор)да ўрта мактаб, коллеж, болалар боғчалари, мактаб-интернатларга эвакуация қилинган фуқаролар учун барча шароитлар яратилган. Жабрланганлар ичимли сув, иссиқ овқат, кўрпа-тўшак, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланган.ди.

 48та марказга ҳаммаси бўлиб 3 860 одам, шунингдек, 0 билан 18 ёш оралиғидаги 914 бола етказилди. Ҳар бир марказда педагог-психологлар фаолият юритмоқдалар. Жами 158 педагог-психолог жалб этилган. Штаб иши тунукун тўхтамаяпти. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этади, – дейишди маҳкамадагилар.

, 2019-06-25, 18:37 80
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.