26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. Шўкеев: ''Арисликлар ҳафта сўнггида уйларига қайтади''

Туркистон вилояти Ақжўл қишлоғи, Жамбил номидаги ўрта мактабда Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеевнинг иштирокида матбуот анжумани ўтди. Йиғинда вилоят ҳокими билан бирга “Nur Otan” партияси Раисининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев, ҚР Мудофаа вазирининг ўринбосари Бахит Қурманбаев, Қозоғистон Республикасининг Бош санитар-шифокори Жандарбек Бекшин, вилоят прокурори, ҳудудий ветеринария инспекцияси вакили иштирок этди. Минтақа раҳбари долзарб масалаларга жавоб бериб, Арисдаги аҳвол барқарорланиб, хавф камайганини маълум қилди.

 Айни дамда Арис шаҳридаги фавқулодда вазият тўлиқ назоратга олинган. Мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, ички ишлар департаменти вакиллари томонидан Арис шаҳрида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ёнғин тўла сўндирилиб, кўчалар ва уйлар текширишдан ўтган. 

– Арис шаҳрига аҳолини ҳафта сўнгида киритишга рухсат берамиз. Вақтини аниқ 28 июнь куни маълум қиламиз. Сабаби, аҳолининг хавфсизлиги учун шаҳарни тўлиқ тозалашимиз керак. Арисликларни шаҳарга киритиш учун Арис шаҳри 17 қисмга ажратилди. Ушбу қисмларга вилоятимизнинг 16 туманидан 640 масъул шаҳс (ҳар тумандаги--40 киши) тасдиқланди.

Одамлар уйларига боргач, келтирилган зарар бўйича мутасадди ходимлар фото-видеофиксацияни амалга оширади. Фуқаролар уйларига жойлаштириш учун вилоят полиция ходимлари ва шифокорлар, фавқулодда вазият департаменти, ваколатли муассасалар тинимсиз елиб-югирмоқдалар. Арис шаҳри тўлиқ тикланади. Ҳеч нарсани ўйланишнинг ҳожати йўқ. Давлат томонидан арисликларга қўллов кўрсатилади. Бу кулфат биргаликлда енгиб ўтамиз, – деди Ў. Шўкеев.

 Шунингдек Арисга махсус ташриф буюрган “Nur Otan” партияси Раисининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев офатга доир ўз мулоҳазаларини билдириб, республика бўйича кузда тутилган инсонпарварлик ёрдами хақида маълумот берди.

– Бугунги кунда 69 вилоятдан гуманитар ёрдам етказилди. Барча вилоятларда Арис шаҳрига ёрдам бериш бўлимлари очилди. Бу – қозоғистонликларнинг арисликларга кўрсатаётган хайрия тадбири. Келгусида қурилиш материалларини етказишда ҳам ёрдам берамиз, – деди у.

Айтиш жоизки, Арисдаги фавқулодда ҳолат харажатларини қоплаш ва уни бартараф этиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан махсус жамғарма ташкил этилди. Ҳозирги кунда жамғармага 200 млн. тенгедан зиёд маблағ йиғилди. Минтақалардан гуманитар ёрдам ҳам етказилиб берилмоқда. Келгусида харажатлар миқдори аниқлангач иншоотларни тиклаш ишлари бошланади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-06-26, 20:12 96
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.