26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Юксак ғамхўрлик ифодаси

Ижтимоий заиф қатламларнинг қарзларини давлат тўлаб беради

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ижтимоий заиф қатламга мансуб фуқароларнинг 300 минг тенгегача бўлган истеъмол кредити қарзларини тўлаб бериш тўғрисидаги Фармонни имзолади. 
Фармонда айтилишича, кўп болали оилалар, боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олувчи оилалар, ногирон фарзандлари бор оилалар, болалигидан ногирон бўлган ёши 18дан катталар, давлатдан манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар, етимлар, ота-она қарамоғисиз қолган йигирма тўққиз ёшгача бўлганлар, вояга етгунига қадар ота-онасини йўқотганлар ушбу тоифага мансуб деб ҳисобланади. 
Мазкур фармон кредит бўйича умумий қарзи 2019 йил 1 июнь ҳолатига уч миллион тенгедан (7,9 минг доллар) ошмаган шахсларга татбиқ этилади. 
Фармонда айтилишича, 2019 йилнинг 1 июнь ҳолатига қарздорнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлардан иборат бўлган қарзнинг тўлаб бериладиган миқдори бир қарздорга 300 минг тенгегача бўлади.
Фармон Ақўрда сайтида эълон қилинди. 
Президент Ҳукумат ва Миллий банкка ушбу фармонни бажариш бўйича қатор топшириқлар берди. Фармоннинг ижросини назорат қилиш Президент маъмуриятига юкланди.

ҚозАхборот, 2019-06-27, 10:59 97
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.