26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
1 июлдан нафақа ҳам, сигарета баҳоси ҳам ошади

2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб қозоғистонликларни қандай янгиликлар кутяпти?

Ногиронлик нафақаси ошади

Ногирон бола боқаётган ота-оналар ёки васийларнинг моддий турмуши яхшиланади. Сабаби, давлат тўлаётган махсус нафақалар миқдори 30 фоизга ошади. “Давлат нафақалари тўғрисида” Қонунига киритилган янги меъёрлар Қозоғистондаги 95 мингдан ортиқ фуқарога тааллуқли. Айни дамда нафақа миқдори 31183 тенге, 1 июлдан у 41578 тенгени ташкил этади. 

Бугунги кунда энг кам яшаш минимуми – 29 698 тенге. 

Қашшоқларга – сезиларли кўмак

Камбағалликдан қутқариш, яъни, кам таъминланган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Ҳукумат берилаётган нафақа миқдорини 20 фоизга оширишга қарор қилди. “Қашшоқлик даражаси кўрсаткичини аниқлаш тўғрисида” буйруғига ўзгартишлар киритилиб, жорий йил 1 июлдан эътиборан яшаш минимумининг 70 фоизи нафақа миқдори сифатида белгиланди.

2018 йил 1 январда қабул қилинган ҳужжат бўйича кам таъминланган фуқароларга берилаётган ёрдам яшаш минимумининг 50 фоизига тенг эди, энди бу миқдор 70 фоиз бўлади.

Чет элликлар ишига назорат кучаяди

Миллий банк фаолиятида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Чет эллик номолиявий ташкилотларнинг Қозоғистон Миллий банкига шахсий валюта операциялари ҳақида маълумот бериб туришлари қонунан белгиланди. Янги қоидалар “Валютани тартибга келтириш ва валюта назорати” Қонунида ўз ифодасини топди. Миллий банк тарқатган ахборотга кўра хорижлик номолиявий ташкилотлар рўйхатида хомашёдан нефть, табиий газ; қурилиш соҳасидаги хизматлар; фойдали қазилмалар билан боғлиқ хизматлар; меъморий, муҳандислик ва бошқа техник хизматлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ўрин олган.

Доллар алмаштирмоқчи бўлсангиз...

Пул алмаштириш пунктлари фаолиятида ҳам ўзгаришлар бўлади. Июль ойидан бошлаб валюта айирбошлаш тадбирларига янги қоидалар жорий этилади. Бу, биринчи навбатда, валюта бозоридаги фирибгарликни фош этади, яъни ҳуқуқий шахслар-резидентларнинг чет эл валюталарини тенгега алмаштириш чоғида учрайдиган нохуш ҳолатларнинг олдини олади.

Масалан, 100 минг долларни алмаштириш керак бўлса, бу шунчаки қўлма-қўл алмаштирилмайди, бунинг учун хизмат кўрсатаётган банкка пул алмаштирувчи шахснинг валюта шартномасини тақдим этиши талаб этилади, ҳужжатда эса томонларнинг мажбуриятлари акс эттирилиши лозим бўлади.

Касса аппаратлари онлайн тизимида ишлайди

Корхоналарнинг ҳаммаси назорат-касса машиналарига тўлиқ ўтади ва маълумотлар онлайн тизими бўйича юборилади. 2019 йил 1 июлдан Молия вазирининг Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги барча солиқ тўловчиларнинг назорат-касса машиналарига ўтиши ҳақидаги буйруғи кенг тарғиб этила бошлайди. Онлайн-режим орқали маълумотлар ягона базага йўлланиб турилади. Айтганча, ҳозирча бу телекоммуникация тармоқлари яхши йўлга қўйилган ҳудудлардаги солиқ тўловчиларгагина тегишли.

Адлиядан олиб қўйилди

“Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси филиалларида тижоравий ҳуқуқий шахслар рўйхатга олина бошлайди. Маълумки, 2019 йил 2 апрель куни бизнес муҳитни ривожлантириш ва савдо фаолиятини тартибга солиш масалаларига оид меъёрий ҳуқуқларга ўзгартишлар киритилди. Уларга кўра адлия органларидан рўйхатга олиш вазифаларининг бир қисми олиб қўйилади. Яъни 1 июлдан бошлаб, тижоравий ташкилотлар: ҳуқуқий шахслар, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарини давлат рўйхатига олиш ишларини “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси амалга оширади. 

Полициядан олиб қўйилди

1 июлдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги ҳайдовчилик ҳуқуқи учун имтиҳон оладиган бўлинмаларнинг фаолияти тўхтайди. Оддий сўз билан айтганда, ИИВ энди ҳайдовчилардан имтиҳон олмайди. Бу вазифа “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси зиммасига ўтади. Энди ҳайдовчилар махсус АХКМга бориб, “права”га имтиҳон топширадилар.

Ҳозир АвтоАХКМ ҳужжатларни қабул қилиш, транспортни рўйхатга олиш, давлат рақамлари бериш билан шуғулланмоқда.

Сигарета баҳоси ошади, чекманг!

Тамаки маҳсулотларининг баҳоси ошди. 2019 йил 1 июлдан бошлаб сигаретанинг энг арзони 400 тенге бўлади.

Н. МАВЛОНОВА тайёрлади, 2019-06-27, 12:18 772
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.