26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистон'' корпоратив ижтимоий ривожланиш жамғармасига 213 млн. тенге туширилди

Арисдаги воқеа жамиятимизни, одамларни эзгу­­­лик йўлида бирлаштирди. Нафақат вилоятнинг, бал­­ки мамлакатимизнинг барча бурчакларидаги ва­­­­­­­­­­­­­тандошларимиз арисликларга ёрдам қўлини чў­­­­­­зиш­­­­­­­­­­­­­­­­моқда. 24 июнь куни Туркистон вилоятида “Тур­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кистон” корпоратив ижтимоий ривожланиш жам­­­­ғармасида махсус ҳисоб рақами очилган эди.

Икки кунда мазкур жамғармага республикамизнинг турли бурчакларидан ватанпарвар ва сахий фуқаролар маблағ туширишмоқда. Давлат идоралари, хусусий компаниялар ҳамда кўплаб жамоалар томонидан молиявий ва инсонпарварлик ёрдами йўлланмоқда. 25 июндаги маълумот бўйича жамғармага тушган маблағ миқдори 213 миллион тенгега етди.

“Туркистон” корпоратив ижтимоий ривож­­­­­­ланиш жам­ғар­­­­­­­масининг реквизитлари:

Туркистон вилояти, Туркистон шаҳри, Қизилўрда кўчаси, 34 А уй,

Почта индекси 161200

БСН (БИН) 100440016000

“ForteBank” ҲЖ Туркистон шаҳар филиали

ЖСК (ИИК) KZ7196528F0007014540

БСК (БИК)  IRTYKZKA

Карта “Halyk Bank”: 4031 6708 2224 4526 (Kaspi Bankнинг тизи­­­ми бўйича пул жўнатишга имконият яратилган).

Арисликларга ёрдам беришни истаган фуқаро юқорида кўрсатилган ҳисоб рақамига пул ағдариши мумкин. 

Бу борада, айниқса, Шимкент шаҳри ҳокимлиги ва аҳо­лиси фаоллик кўрсатмоқда. Бу ерда арисликлар учун моддий ва гуманитар ёрдам қабул қиладиган бекатлар очилди. Улар “Интимақ” кичик туманидаги 592/3 транспорт-логистика маркази ва Н. Назарбаев шоҳкўчасидаги “Кўр­газмалар маркази”да жойлашган.

Бугунги кунда бекатларга Қарағанди вилоятидан 3 тонна озиқ-овқат ва маиший буюмлар етказилди. Жамбил ва Қизилўрда вилоятларидан гуманитар ёрдам келмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа буюмларни ажратиш, жўнатиш ишларига кўнгиллилар ёрдамлашмоқдалар.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил қилинган жамғармага тушган маблағ фавқулодда вазиятда жабр­ланган арисликларнинг эҳтиёжи учун ишлатилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-27, 12:39 744
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.