26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўчма марказлар ташкил этилди

Арисда жабрланганларни ҳужжатлаштириш учун сайёр АХКМлар ташкил этилди

Жорий йил 24 июнда Арис шаҳридаги ҳарбий қисмнинг қурол-яроғ омборида бўлган портлашдан азият чекиб, шаҳардан эвакуация қилинган фуқароларга “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорациясининг Шимкент шаҳар ва Туркистон вилоят филиаллари ходимлари хизмат кўрсатади.

Мутахассислар жабрланганларга маслаҳатлар бериб, давлат хизматлари жараёнини таъминлайдилар, шунингдек, ижроия органлари билан биргаликда шаҳарда ташкил этилган эвакуация  жойларига етказилган одамларнинг рўйхатини тузишда ёрдамлашмоқдалар.

Бугунги кунда Шимкент шаҳрида ташкил этил­­­­­ган 15та ва Туркистон вилоятининг Ўрдабоши, Сариоғоч, Қазиғурт, Ўтрор, Чордара ту­ман­ла­ри ва Арис қошидаги қишлоқлар учун 13та эва­куация ўрни қошида махсус очилган бе­катларда давлат корпорацияси ходимлари ке­ракли дав­­­­­­­лат хизматларини кўрсатмоқдалар, бун­дан таш­қари сайёр АХКМ фаолият юрит­моқ­да.

Ходимлар жабрланганларга ахборий маълу­мотлар бериб, ҳужжатларни аслига келтириш бўйича зарур қоғозларни тайёрлашмоқда. Бу­­­­­­нинг учун фуқароларни ҳужжатлаштириш бў­­йича миграция хизмати бошқармаси билан жа­дал ҳамкорлик ўрнатилди.

Айтганча, давлат корпорацияси Арис шаҳри­даги бўлимининг фаолияти тўхтатилган. Унда ишлаган 55 ходимнинг барчаси оилалари би­лан бирга эвакуация қилиниб, хавфсиз ерга жойлаштирилган.

Шимкент шаҳрида ташкил этилган эва­куация ўринлари қошида очилган бекатлар рўйхати:

1. Жамбил номидаги 26-сонли мактаб, Зер­­­дели кўчаси, 1-б.

2. Б. Саттарханов номидаги спорт мактаби, Алписбаев кўчаси, 116. 

3. Эшитиш қобилияти ночор болаларга мўл­­жалланган мактаб-интернат, Аманжўл кўчаси, 63в.

4. К. Қасимов номли 33-сонли мактаб, Қурманбеков кўчаси.

5. А. Байтурсинов номидаги 50-сонли мактаб, Мангелдин кўчаси, 41.

6. 55-сонли мактаб, “Тарлан” кичик тумани, Школьний тор кўчаси, рақамсиз уй.

7. 66-сонли мактаб, “Қазиғурт” кичик тумани, Ўндасинов кўчаси, рақамсиз уй.

8. 53-сонли мактаб, “Қизилжар” кичик тумани, Гагарин кўчаси, рақамсиз уй

9. 54-сонли мактаб, “Интимақ” кичик тумани, Туркистан  кўчаси, рақамсиз уй.

10. 60-сонли мактаб, “Жидели” кичик тумани.

11. 61-сонли мактаб, ”Ақтас-1” кичик тумани.

12. 56-сонли мактаб, ”Хотин кўприк” кичик тумани, Ғафур Ғулом кўчаси, 37

13. 87-сонли мактаб, “Самал-3”, кичик тумани Арғинбеков кўчаси, 20-23а.

14. 118-сонли мактаб, Турдали кўчаси, ра­­­­­қамсиз уй.

15. Индустриал-техника коллежи, Гагарин кўчаси, 121.

Туркистон вилояти бўйича ташкил этилган сайёр АХКМ манзиллари:

1. Ўрдабоши тумани:

-Ақжўл қишлоғи, Жамбил номли мактаб;

-Тўреариқ қишлоғи, Тауке хан номли мактаб;

-Кўлтўған қишлоғи, Ерназаров номли мактаб.

2. Мўнтайтас қишлоғи, маҳаллий ва Ўнтаев номли мактаблар.

3. Сариоғоч тумани:

-Дарвоза қишлоғи, Байғўз номли ва 139-сонли мактаблар;

-Жилға қишлоғи, Сейфуллин номли мактаб;

-Қуркелес қишлоғи, Достон.

4. Қазиғурт тумани:

-Рабат қишлоқ округи;

-Атбулақ қишлоғи, Ж. Қаппаров номли заковат мактаби.

5. Ўтрор тумани:

-Шаулдер қишлоғи, техника лицейи;

6. Чордара қишлоғи: 

-Чордара шаҳри, 16-сонли коллеж.

сурат Otyrar.kz сайтидан олинди., 2019-06-27, 12:46 78
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.