26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Етакчи партия эзгу ишлардан четда қолмаган

“Nur Otan” партияси раисининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев Туркистон вилоятига келди. У дастлаб махсус жойларга кўчирилган арисликлар билан учрашди, шунингдек, тезкор штабнинг иши билан танишиб, мамлакатимизнинг турли минтақаларидан келаётган инсонпарварлик ёрдами қабул қилинадиган бўлимларда бўлди.

Ўрдабоши тумани Тўреариқ овулидаги ўрта мактабга кўчи­рилган арисликлар билан учра­шувда М. Ашимбаев Давлат раҳбарининг топшириғига кў­ра, аҳоли манзилларини асл ҳолига қайтариш учун Ҳукумат захира жамғармасидан маб­лағ ажратилишини айтди. У, шу­­­нингдек, фавқулодда ва­зият ҚР Президентининг қатъий на­зоратида эканлигини таъкид­лади.

Партия раисининг биринчи ўринбосари жабрланганларга ёр­дам кўрсатиш мақсадида инсон­парварлик ёрдами ва қурилиш материалларини йиғиш учун “Nur Otan” партияси умуммиллий ак­ция эълон қилганини етказди.

– Бизнинг партиямиз томо­нидан эълон қилинган умум­­мил­лий акцияда рес­пуб­лика­­­­­мизнинг бар­ча мин­тақала­­ридан фуқа­ролар иштирок этиш­моқда. Ва­­тандошларининг тақ­­­­­­­дири­га бе­­­­­­фарқ бўлмаган ҳам­­­­­­юртлари­миз кийим-кечак, озиқ-ов­қат маҳ­­сулотлари, шу­нинг­дек, ёр­дамларини пуллай тарзда кўр­­­­­­­сатишмоқда. “Жас Отан” ёш­­­лар қаноти аъзолари эса юк­ларни жўнатишда кўнгил­ли­лар сифатида ёрдам бериш­моқда. Бундай вақтда ҳеч бир ва­тан­­­дошимизни ёлғизлатиб қўй­май­миз. Мана шундай пайтда бир­лигимиз ва жипслигимизни яна бир бор намоён қилишимиз керак, – деди Маулен Ашимбаев.

Ақжўл овулидаги штабда ви­­­лоят раҳбарлари ва партия етак­­чилари билан учрашган М. Ашим­­баев аҳоли манзилларини тиклаш масалаларини муҳокама қилди.

М. Ашимбаев махсус сафари давомида Шимкент шаҳ­ри­­­­­­­­­­­­­да­ги М. Ауезов номли Жану­бий Қозоғистон Давлат уни­вер­­­­­­ситетининг ётоқхо­насида ҳам бўлди. Бу ерга 400 на­фар арис­лик жойлашган бўлиб, шундан 47 нафари 6 ёшга тўл­маган ёш болалардир. Улар учун иссиқ овқат, тиббий ёрдам уюш­ти­рил­ган, руҳшунослар ҳам мас­ла­ҳатларини беришмоқда. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири. тасвир tengrinews.kz сайтидан олинди., 2019-06-27, 12:53 91
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.