26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арис: барча кўчалар тозаланди

27 июндаги маълумотларга кўра, Арис шаҳридаги фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф қилиш учун ҚР ИИВнинг шахсий таркибидан 1488 ходим ва 189та техника сафарбар қилинди.

Мудофаа вазирлигининг сапёрлик қисмларидан 43 гуруҳ таркибида 408 жангчи Арис шаҳрини, темирйўл станциясини ва кўчаларни тозалади. Шунингдек, ҳарбий қисм ҳудудини портламай қолган ўқ-дорилардан тозалаш ишлари давом этмоқда. Олиб борилган ишлар натижасида 5700дан зиёд ҳарбий снаряд топилиб, улар махсус техникада кўчиришга тайёрлаб қўйилди. 

Эвакуация пунктларига 13187 одам жойлаштирилди. Жумладан, Шимкент шаҳрида – 7249, Туркистон вилоятининг туман ва шаҳарларида 5938 киши.

Тезкор штабларда ишон телефонлари ташкил қилиниб, уларга 15927 марта қўнғироқ бўлган.

Туркистон вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг маълумотига кўра, 277 фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, 74 нафари эса шифохонага ётқизилган. 3 киши ҳалок бўлган.

Хуллас, махсус техника ёрдамида Арис шаҳрининг 16та участкасидаги барча кўчалар, 11 чақирим темирйўл портловчи моддалардан тозаланди. Мудофаа вазирлиги билан биргаликда хусусий ва кўпқаватли уйлар атрофи ҳам тозаланди. Ҳозир Арисда аҳвол барқарорлашган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-27, 17:17 741
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.