26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байрам муборак, устозлар!

28 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Журналистика – оғир соҳа, оғир касб!

Улар касбини тирикчилик қуролига айлантирмайди, улар таҳририятда тирикчилик қилиш учун ишламайдилар. 

Тўғри, ҳар бир касбнинг ўзига хос машаққати, оғир жиҳатлари бор. Лекин журналист халқнинг дарди билан яшайди. Замондошларининг муаммосини ўзиникидек қабул қилади, ўзиникидек юрагидан ўтказади. Одамларга чин дилдан ёрдам бергиси келади. Кимгадир нафи тегса, боши осмонга етади. Шундай пайтларда худди ўзини ёш болалардек тутиб, қувончи ичига сиғмай кетади... 

Бу гаплар кимгадир баландпарвоздек, эриш туюлиши мумкин. Лекин булар исботланган, ҳаётий гаплар. Журналистикани пул топиш учун танламайдилар. Уни даромад манбаига айлантиришни истаганлар орадан кўп вақт ўтмай, адашганликларига амин бўладилар. Чунки, журналист, ижодкор пул топишни хаёлидан чиқара олмас экан соҳада ҳеч қачон ютуққа эришолмайди. Уриниши бесамар кетади, меҳнати юзага чиқмайди.

Юзидан нур таралиб турадиган ўз касбига содиқ, фидойи, фахрий устозларимиз билан учрашиб қолганимизда суҳбатимиз ҳеч тугамаса, деймиз. Чунки, улар нафақага чиққунга қадар жуда кўплаб эзгу ишларнинг бош-қошида бўлишган, кўп маълумотлардан хабардор. Улар билан гаплашиб, гапига тўймайсан... Уларнинг механизатор билан механизатордек, овчи билан овчидек, иқтисодчи билан иқтисодчидек гаплаша олиши ҳавасингизни келтиради. Шунинг учун биз, шогирдлар устозларимизга ўхшагимиз келади...

Оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида, авваламбор фахрий ҳордиқда қарилик гаштини суриб юрган устозларимизни, қолаверса, барча замондош ҳамкасбларимизни байрам билан табриклаймиз. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-06-28, 18:51 519
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.