26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилсангиз, ютасиз

2021 йилдан бошлаб мамлакатимизда нақд пул­сиз ҳисоб-ки­тоб қилган фу­қа­ролар учун давлат то­монидан бонус тў­ла­ни­ши мумкин. Ҳозирги кунда тегишли вазирлик уни амалга ошириш ме­ханизмларини банклар би­лан биргаликда кўриб чиқ­моқда. 

Буни  Forbes. Кz маълум қилди.

– Карточка орқали бажа­рилган нақд пулсиз маблағ айланмасига бонус тўлаш жи­ҳатини ҳозир банклар билан биргаликда кўриб чиқяпмиз. Бонус давлат томонидан тўла­нади, – деди Forbes. Кz саво­лига жавоб берган Миллий иқ­­тисодиёт вазири Руслан Да­ленов. 

Вазирнинг айтишича, давлат ҳисобидан бериладиган бонус миқдори карточка билан юри­тилган пул айланмасининг 1-2 фоизини ташкил этиши керак. Тушган бонусдан маълум бир товар сотиб олиш ёки солиқ тўлашда фойдаланиш мумкин.

Бу янгиликни амалга ошириш учун икки масалани ҳал этиш керак.

Биринчидан, банклар кар­точ­каларнинг миқдори, ясал­ган операциялар тўғрисида ахбо­рот­ларни етказиб бериш жи­ҳат­­­ларини кўриб чиқиши ке­рак. Иккинчи масала давлат томонидан бонусни бериш ме­ха­низмларига дахлдор. 

– Бу иш бўйича ҳаммабоп ме­ханизм ҳали ишлаб чиқилгани йўқ. Бинобарин, биз фуқаролар нақд пулсиз, карточка билан тў­лашга қизиқиш билдиради деб ўйлаймиз. Шу орқали бозордаги тенге айланмаси тўғрисида ҳам­ма ахборотни билсак, солиқ сиёсатида ҳам шунга мос ўзга­­ришлар юритишга бў­лади. Ма­салан, солиқ мажбу­риятла­рини енгиллатиш масаласи кў­тарилиши мумкин, – деди Р. Даленов.

Яна бир нарсани айтиш ке­ракки, жисмоний шахслар ора­сида йирик шартномалар бўйича ҳисоб-китоб қилиш пайтида нақд пулнинг миқдорига чеклов қўйилиши эҳтимол.

– Масалан, элита кварти­ралар, қимматбаҳо люкс авто­мобиллари дегандай. Ҳақи­қатан, бир хонали квартира ёки қишлоқ жойлардаги уйлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китобга маж­бурлаш фуқароларга қи­йин бўлиши мумкинлигини ту­­­­шунамиз. Устига-устак, бу одам­­­ларнинг ҳуқуқини чеклаб қўя­­ди. Шунинг учун ҳозир банклар би­лан биргаликда чега­ра­лана­ди­ган миқдорни ўйлаш­тиряпмиз, – деди вазир. 

Ҳукуматда ҳуқуқий шахс­лар­­ни ўзаро шартномаларни нақд пулсиз амалга оширишга рағ­батлантириш механизмлари кў­рилаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

С. ШАРИФБОЕВА тайёрлади, 2019-07-01, 10:58 677
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.