26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Неварам лагерга бормоқчи...

Ёзнинг бир ойи ҳам ўтиб кетди. 10 ёшли неварам бо­лалар лагерига бораман, деб ҳеч қўймаяпти.

Қандай маҳал­лий ла­гер­­лар бор, бу йилги йўллан­ма нарх­лари қандай? Ла­герь танлаганда ота-она­лар нималарга эътибор бе­ришлари зарур?  

С. ТУРСУМЕТОВА. Шимкент шаҳри.

Ҳозир болаларни ёзги таътилда соғломлаштириш учун нафақат шаҳ­­­римизда, балки бутун республиканинг турли бурчакларида жойлаш­ган бо­лалар соғломлаштириш ташкилотлари фаолияти кенг йўлга қўйилган (20 мингта муассаса бор). Ҳамма маълу­мотларни “Электрон ҳукумат” (1414 +7712701998) сайтидан олиш мумкин.  

Туркистон вилоятининг ўзида 20та лагерь болаларга бағрини очган. Улар асосан Мақтаарал, Сариоғоч, Тулкибош, Сайрам, Тўлебий, Байдибек ту­ман­ларида жойлашган. Шимкент шаҳри­да “Ұшбулақ” оромгоҳи хизмат кўрсатмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу­гунги кунда лагерларнинг деярли ҳам­маси хусусий шахслар қўлида, шу боис­дан муайян  ҳақ тўлаб, болаларни дам олишга жўнатиш мумкин. Энг машҳур лагерлардан бири “Тау самалы”да бир кунлик дам олиш (1 мавсум 14 кун) 8 минг тенгега тўғри келади. 

Болалар лагерига йўлланманинг энг арзони 25 минг тенге (10 кун). Йўлланма ичига трансфер ( одатда автобусларда манзилга етказилади), беш маҳал ов­қат, чодирлар ёки хоналарга жойлаш­тириш, ҳордиқ: спорт ўйинлари, тўга­раклар, туризм, ҳарбий-спорт, тил­лар­­ни ўрганишга оид дастурлар ва ҳока­золар киради. Қўриқлаш ва бо­ла­лар­ни лагергача ёки уйгача кузатиш хиз­матлари ҳам йўлланма ҳақи ичида. Ҳозир Қозоғистонда оилавий лагер­лар фаолияти машҳур. Ота-она дам оладиган болаларига қўшиб, жажжи фарзандларини ҳам бирга олиш им­ко­нига эга. Бу ҳолда ҳордиқ онлари одам бошига кунига 5 минг тенгедан ту­ша­ди. Лекин ҳар лагерда ҳар хил ша­ро­итлар яратилганини ҳам қайд этиш лозим. Деярли барча лагерларда тар­бияланувчиларнинг ёши бир хил 7-16 ёки 8-17 ёш.   

Мутасаддилар шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда жойлашган оромгоҳларни тан­­лашда қуйидаги қоидаларни эъти­бор­дан четда қолдирмасликни уқтири­шади:

1. Болаларнинг яшаш шароитлари. Хо­налар шинам, ёруғ, таъмирланган бўлиши муҳим. Бир хонага қанча бо­ла жойлаштирилишини ҳам сў­ранг. Болалар кўп хонали корпус­ларга жой­лаштириладими ёки коттеж­ларгами, билиб қўйган маъқул. Мана шу арзи­масдек туюлган нарсалар кела­жакда боланинг кайфиятигагина эмас, бал­­ки соғлигига ҳам катта таъсир кўр­са­тади.

2. Лагердаги овқатланиш сифатини ўрганиш зарур. Бола организмига мўл­жалланган сифатли таом камида 4-5 маҳал берилиши, тушликда эса иссиқ овқат бўлиши шарт. Шунинг учун ла­герь танлашда овқатлар хилма-хилли­ги(менюси)га қарашдан уялманг.

3. Лагерь хавфсизлигини таъмин­ловчи қоровуллар хизматини ҳам кўздан қо­чир­манг. Агар ҳудуд ишончли муҳофа­­за қилинмаса, видеокамералар ўрнатил­маган бўлса, дарвозалар тунги вақтда маҳкам ёпиб қўйилмаса, бегона одам­ларнинг ичкарига кириб кетиш эҳти­моли кучли.

4. Лагерда тиббий ходим хизматини ҳам сўраб қўйиш лозим. 10-14 кун ота-онасиз яшайдиган болаларнинг тиббий ходим эътиборидан четда қолиши мум­­кин эмас. Лагерь раҳбарияти билан шарт­нома тузган вақтда шу банд бўли­шини талаб қилинг.

Ёзги лагерлар учун қандай ҳуж­­жатлар керак?

Бола туғилганлиги ҳақидаги гу­воҳнома кўчирмаси, ота ёки онанинг шахсий гувоҳномасидан кўчир­ма, йўл­ланма квитанцияси, бола са­ломат­лиги тўғрисидаги маълу­мотнома (079-у шаклидаги). Айрим ҳолларда эпи­демиологик ҳолат ҳам­да педикулёз (битлари)га оид  маълу­мотномаларни (3 кунлик муддат)ҳам талаб этишлари мумкин.

Мактаб қошидаги лагерлар фао­лиятига тўхталадиган бўлсак, бу­нинг ҳам ўзига хос тартиби ишлаб чиқилган ва “Фуқаролар учун ҳукумат” сайтида кўрсатилган. Ёзги мавсумда мактаб ўқитувчилари ёрдамида бола бандлигини таъминлайдиган ушбу лагерларнинг нархи 15-18 минг тенге атрофида. 

 Давлатдан ижтимоий ёрдам ола­диган (кам таъминланган ёки кўп болали) оилаларнинг болалари лагер­ларда имтиёзли ёки бепул дам олиш­­­­­­­­­га ҳақли. Бунинг учун маҳаллий АХКМга бориб, тегишли ҳужжатлар топ­­­ши­­­­­­­­рилади ва барча  зарурий ахборотлар олинади. 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-07-01, 11:02 6967
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.