26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озодлик қишлоғидаги ибратли ишлар

Тулкибош тумани ям-яшил дов-дарахтлари, мевали боғ-роғлари билан машҳур. Уни бежиз Швейцарияга қиёслашмайди. Ушбу туманда “Жанубий Қозоғистон” газетасининг мухлислари бор. Уларнинг аксарияти Озодлик қишлоғида яшайди. Яқинда Рисқулов қишлоқ округида амалга оширилаётган ибратли ишлар, аҳолининг  турмуши билан яқиндан танишиб қайтдик. 

Даставвал, қишлоқдаги буюк ўзбек шоири Алишер Навоий номли таълим масканига ташриф буюрдик. Қуйи синф ўқувчилари ёзги таътилга чиқиб кетгани боис, мактаб синфхоналарида жимжитлик ҳукм сурарди. Бизни директорнинг ўқув ишлари бўйича муовини Шоҳимардон Абдуллаев  самимий кутиб олди. Газетамизнинг ашаддий тарғиботчиси бўлган бу йигит самимий ва дилкаш экан. Суҳбатимиз қовушди. 

П. Саутбеков директорлик қилаётган мазкур билим даргоҳида жами 711  ўқувчига 97 нафар олий маълумотли педагог таълим-тарбия бермоқда. Асли тарих фани муаллими бўлган Шоҳимардоннинг ўзи бу мактабда меҳнат қилаётганига роппа-роса 19 йил бўлибди. 420 нафар ўзбек ёшларининг тўлақонли билим олишларида директорнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Аҳмаджон Қўшоқов, ўқитувчилардан Фароғот Сайдазимова, Назира Юсуфалиева, Раҳмонберди Алишев, Насиба Султонова, бошланғич синф ўқитувчилари Клара Раззоқова, Зарифа Мирқодирова, Аҳмаджон Умаров каби малакали педагогларнинг хизматлари катта бўлмоқда.

Билим даргоҳидан кейин Рисқулов қишлоқ округи ҳокими Мақулбек Аманов ҳузурида бўлганимизда бизни округда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Озодликдан ташқари, Шуқирбулоқ, Жанаталап, Тастибулоқ каби  аҳоли манзилларини ўз ичига олган округда 7227 нафар турли этнос вакиллари аҳил-иноқ яшаётган экан. Қишлоқ аҳли асосан чорвачилик, деҳқончилик билан машғул. Касаначилик, дурадгорлик билан шуғулланишаётганлар ҳам йўқ эмас. Озодликдаги Маданият уйи тўлиқ таъмирдан чиққач, қиш­лоқ аҳлининг севимли масканига айланди. Тул­кибошликлар азалдан ишбилармонлик билан ҳам донг таратишган.  “Майликент сут” қишлоқ матлубот  ширкати етакчилари Абдухолиқ ва Абдурозиқ Саидов, Ниёзбек Саутбековлар худди шундай тадбиркорлардан. Улар биргаликда хароба ҳолга келган собиқ сутни қайта ишлаш заводини сотиб олиб, қайта таъмирлашди. Айни кунларда бу ерда бир кеча кундузда 10 тоннага яқин  сутни қайта ишлаб,  қатиқ, кефир, қаймоқ, творог, бринза каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 

Шуни таъкидлаш жоизки, “Майликент сут” маҳсулотлари ғоят сифатлилиги боис бир зум ҳам туриб қолмаяпти.  Вилоятимиздаги йирик сутни қайта ишлаш корхонасидан қолишмайдиган, ҳатто ундан ҳам сифатлироқ маҳсулотларни етиштиришда биринчи галда технолог Нағифа Тайкебаеванинг хизмати беқиёс эканини тилга олиш жоиз. Абдухолиқ ака олдинлари гарчи бу соҳада ишламаган бўлсада, ҳамкорлари кўмагида чор-атрофдан сут йиғиб келиш ва уларни зудлик билан қайта ишлаш сирларини яхши ўзлаштириб олган. Унинг хонасидаги  турли нуфузли ташкилотлар томонидан берилган сертификатлар, Фахрий ёр­лиқ­лар чиқарилаётган маҳсулотларнинг си­фати юқорилиги билан ҳамюртлар эътиборини қозонганидан далолатдир.

 

Суратларда: газетамиз чинакам жонкуяри Ш. Абдуллаев иш устида; “ Майликент сут”  ҚМШ цехида .

Муаллиф тасвирлари.

И. КАРИМОВ., 2017-06-13, 14:09 862
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.