26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги Президент кредитларни тўлаб беришга қарор қилди

Куни кеча муҳтож фуқа­ро­ларнинг жонига оро кира­ди­ган янги ҳужжат имзо­ланди. Ҳу­­кумат аҳолининг иж­ти­мо­ий за­иф қатламига мансуб фу­қа­роларнинг 300 минг тен­гегача (790 доллар атро­фи­да) бўлган истеъмол кре­ди­ти қарзларини тўлаб бера­ди. 

Президент Фар­монида айти­лишича, кўп болали оилалар, бо­қувчисини йў­қот­­­­ганлик учун нафақа олувчилар, ногирон фар­зандлари бор ои­лалар, бола­лигидан ногирон бўл­ган ёши 18дан катталар, дав­лат­дан манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар, етимлар, ота-она қарамоғисиз қол­ган йи­гирма тўққиз ёшгача бўл­ганлар, вояга етгунига қадар ота-она­сини йўқотганлар ушбу тои­фага мансуб  ҳисобланади. 

Мазкур Фармон кредит бўйича умумий қарзи 2019 йил 1 июнь ҳо­латига уч миллион тенгедан (7,9 минг доллар) ошмаган шахсларга тааллуқлидир. Фармонда айтили­шича, 2019 йилнинг 1 июнь ҳо­ла­тига қарздорнинг асосий қарзи ва унда ҳисобланган фоизлардан иборат бўлган қарзнинг тўлаб бе­риладиган миқдори бир қарз­дор­га 300 минг тенге атрофида бў­лади.

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев ОАВ вакилларига мукофот топшириш маросимида янги қонунга изоҳ бераркан, “бу муаммо 500 мингга яқин фуқарога тааллуқли”, деди.

“Олинган кредитларнинг 86 фоизи 1 млн. тенге атрофида. Қарз­­­­­­­­­­­­­­­дорликнинг ўртача миқдори 300 минг тенге. Бу миқдор ҳар то­монлама ҳисоблаб, таҳлил қи­лингандан кейин чиқарилган. Дав­лат иккинчи даражали банклар ва кичик молия ташкилотларидан олинган қарзларнинг асосий қис­мини – 300 минг тенгесини тўлаб беради”. 

Айтганча, яна такрорлаймиз, жорий йилнинг 1 июнига қадар қарз 3 млн. тенгедан ошмаган бў­­­­­­­лиши керак. Президент Фармо­нига биноан Ҳукумат ва Миллий банк тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда.

Янги қоидалар нималардан иборат?

Миллий банк янги ҳужжатга кўра молия ташкилотлари устидан назоратни кучайтиради.

Яъни, банклар энди тавак­кал­чиликка бор­майди, турмуши ночор фу­қа­­­роларга кредит бе­ришни тўх­татади.   

Н. МАВЛОНОВА. сурат sputniknews.kz сайтидан олинди., 2019-07-01, 11:05 116
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.