26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инфратузилма ва уй-жой жамғармаси бир ой ичида тикланади

Президент Қ. Тўқаев топшириғи билан Ҳукумат комиссияси раҳбари сифатида Арис шаҳрига келиб, фавқулодда вазият оқибатлари  билан танишган ҚР Бош вазири А. Мамин комиссия мажлисини ўтказди. Унинг таркибига вазирликлар ва вилоят ҳокимликларининг раҳбарлари кирди. Шаҳарни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҚР Мудофаа вазири Н. Ермекбаев, Ички ишлар вазири Е. Турғимбаев, Соғликни сақлаш вазири Е. Биртанов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Б. Сапарбаев, Таълим ва фан вазири А. Аймағамбетов, Экология, геология ва табиий захиралар вазири М. Мирзағалиев, Туркистон вилоятининг ҳокими Ў. Шўкеев, Павлодар вилоятининг ҳокими Б. Бақауовлар ахборот беришди. 

“Маълумки, Элбоши ва Давлат раҳбари шаҳарни жадаллик билан қайта тиклаш вазифасини топширди. Биз Арисни қайта тиклаш учун барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширишимиз даркор. 2019 йилнинг 1 августигача қурилиш ишлари ниҳоясига етиши керак. Саъй-ҳаракатларимизнинг ҳаммаси сифатли, вақтида бажарилиши лозим”, деди Бош вазир. 

Шаҳарни тиклаш учун 10та мажмуавий чора қабулланди 

4 минг нафар арислик бола соғломлаш­тирилади, ижтимоий иншоотларни тиклаш учун миллий компаниялар ёрдами ташкил этилади, 66та ижтимоий иншоот “Самұрық-Қазына” МИЖ” томонидан қайта тикланади.

300дан ортиқ тадбиркорга “Атамекен” МТП томонидан ёрдам уюштирилади, шаҳар тадбиркорларига жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб 5 млн. тенге миқдорида имтиёзли насия берилади. Йил охиригача улардан солиқ олинмайди, солиқ таътили эълон қи­линади. Муҳандислик инфратузилма, электр таъминоти ва алоқа Ҳукумат жамғармаси ҳисобидан тикланади.

Газ, сув таъминоти тизими ҳам янгиланади. Тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 1та касалхона ва 2та шифохона қурилади. 2 ҳафта давомида қурол-яроғ арсенали шаҳардан кўчирилади. 

104та кўп қаватли уй-жой, 7200га яқин хусусий уй, 14та мактаб, 2та касалхона, 28та болалар боғчаси, ҳудудий давлат органлари бинолари фожиадан зарар кўрган. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-01, 11:12 548
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.