26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
АДАБИЁТЛАР ДЎСТЛАШГАНДА

Қозоқ ва ўзбек халқи қўшничилик, қардошлик анъаналарини қадрлаб келган халқлардир. Ўтган йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили бўлгани, жорий йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили эканлиги икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг янада ривожланишига замин яратди. Бу миллат саркорлари – Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тўқаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев билан расмий учрашувлари икки эл ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтарди.

Жорий йилда Нур-Султан шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви ва Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг тантанали очилиши йилимизнинг оламшумул воқеаларидан бўлди. Бу тадбирлар тилаги бир, дили, тили, дини бир халқларимиз тарихидаги мангу дўстлик саҳифасининг зарварақларини очиб берди.

Яқинда “Адабий дўстлик – абадий дўстлик!” шиори остида ўтган Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон адиблари иштирокидаги тадбир икки эл ўртасидаги маънавий, илм-фан, ижодий алоқаларнинг чамбарчас боғланиши йўлида яна бир қадам бўлгани шубҳасиз. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилгандан сўнг, қардош миллатларнинг адиблари-ю, шоирларининг бир-бирига айтар сўзи, дарди, ҳаяжонлар ва жўш урган илҳомини илиниши табиий. Бу галги тадбир ҳам фикримизнинг далили бўлди. Тошкент вилоятининг Қибрай тумани “Дўрмон” маданият саройида ўтган дўстлик анжумани марҳум шоир Б. Собитнинг “Мағриб-у Машриқда порлаган юлдуз” достони билан бошланди. Жиззах вилояти театрининг режиссёри ва актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўра Исроилов томонидан яратилган шу номдаги фильм томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тадбирни фуқаролик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент вилоят бўлимининг раҳбари, “Қибрай садоси” газетаси бош муҳаррири Г. Аҳмедова ва Қазиғурт тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ж. Собитов очиб беришди. Шундан сўнг сўзга чиққан Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси 

И. Ҳошимжонов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти ҳузуридаги матбуот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бўлими бошлиғи З. Эралиева, Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти хотин-қизлар кенгашининг раиси Н. Дўсматова ва Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раисаси С. Солиҳовалар сўзга чиқиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши, адабий алоқаларни янада ривожлантириш ҳақида мулоҳазаларини изҳор этишди. 

– Мухтар Ауэзов, Ойбек, Сабит Муқанов ва Ғафур Ғулом, Абдулла Тажибаев ва Миртемирлар билан бир даврда яшаган бизнинг авлодимиз улар ўртасидиги буюк дўстликни ўзлари кўриб, улар сиймосида ўзбек ва қозоқ адабиётлари ўртасидаги ва умуман, икки халқ ўртасидаги дўстлик боғининг меваларидан баҳраманд бўлиб улғайди, шунинг учун ҳам бу дўстлик биз учун катта ва завол билмас қадриятлардан бири бўлиб қолган, – дейди И. Ҳошимжонов. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-07-01, 20:15 1041
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.