26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қандай йўллар келгуси йилда таъмирланади?

Жанубий Қозоғистон вилоятида йил якунигача 569та иншоот ёки 1452,2 чақирим йўл ва кўчалар, 3та пиёдалар ўтиш жойи, 19та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг учун бюджетдан 29 895,4 млн. тенге ажратилган. 

Вилоят йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бошқармаси ушбу иншоотларнинг 92тасини, яъни 863,5 чақирим йўл ва 3та пиёдалар йўлакчаси ҳамда 18та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини муассаса ҳисобидан амалга ошириш учун хазинадан 20,7 млрд. тенге ажратди. Шунингдек, ушбу маблағга ҳудуддаги 4330,3 чақирим узунликдаги вилоят аҳамиятига эга автомобиль йўлларини тутиш ва 483,1 чақирим йўлга 59та лойиҳа-смета ҳамда смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари ҳам олиб борилади.

92та иншоотнинг 54таси 2017 йилнинг охиригача якунланиб, фойдаланишга берилса, қолган 38та иншоот келгуси йилга ўтади. Жорий йилда якунланадиган иншоотларга атрофлича тўхталсак, шу йили узунлиги 201,65 чақиримни ташкил қиладиган йўл (қолган 661,9 чақирим йўл 2018 йилга ўтади) ва 18та кўприк, 3та йўловчилар йўлаги қурилиши тугатилиши лозим.

Таъкидлаб айтсак, бюджет маблағининг бир қисми Байдибек туманидаги 23та иншоот – 230 чақирим йўл ва 1та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига сарфланса, яна бир қисми 6та иншоот ёки 33 чақирим йўл ва 4та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига ЛСҲни тайёрлашга сарфланади. 

Улардан йирик лойиҳаларга тўхталадиган бўлсак, Байдибек туманида 2018-2020 йиллари тахминан 3,5 млрд. тенгега 30 чақиримни ташкил этадиган 1та йирик лойиҳанинг қурилиш-таъмирлаш ишларини юритиш режаланган. Мазкур лойиҳа асосида Шалдар, Жамбил ва Шаян аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга КХ-2 автомобиль йўли тўла таъмирланади. Шунингдек, 2017-2018 йилларда узунлиги 164,2 чақиримли 3та иншоотнинг ўртача таъмирлаш ишлари Шаян, Қазата, Ағибет, Шақпақ, Кенестўбе, Жариқбас, Алмати, Ақтас, Жиланди, Бўралдай, Ақбастау ҳамда Бирлик аҳоли манзилларида олиб борилади.

Қазиғурт туманида ҳам 41та иншоот ёки 185 чақирим йўлнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари юритилади. Жорий йилда 4та иншоот – 87,1 чақирим йўлни таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Энг йирик лойиҳалар Қазиғурт туманида амалга оширилади. Яъни 2018-2020 йилларда тахминан 4,5 млрд. тенгега 37,1 чақиримдан иборат 2та йўлда қурилиш-таъмирлаш ишларини юритиш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа доирасида Шарапхана, Жумисши, Синтас ҳамда Жанабазар аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга узунлиги 16 чақиримли КЗ-29 автомобиль йўли мураккаб таъмирдан ўтказилса, Шарбулақ ҳамда Турбат аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга, узунлиги 21,1 чақиримли КХ-48 автомобиль йўли ҳам мураккаб таъмирдан ўтказилади. Шунингдек, 2017-2018 йилларда 40 чақиримдан иборат 1 иншоотда ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ушбу лойиҳа бўйича таъмирлаш ишлари Енбекши, Шанақ ҳамда Ақжар аҳоли манзилларидан ўтади. 

Мақтаарал ва Ўрдабоши туманларида бир неча чақирим йўл ва кўприклар таъмирланади. Чунончи, Мақтааралда 2017 йили 71та иншоот ёки 11,5 чақирим йўл ва 1та кўприкнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Йил сўнггигача Ўрдабошидаги 31та иншоот ёки 38 чақирим йўл ва 1та кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланади. Бунга қўшимча 4та иншоот ёки 62,4 чақирим йўл ва 2та кўприкнинг қурилишини олиб бориш учун ЛСҲ ҳозирланмоқда. Масалан, Мақтааралда дастлабки икки йилда 11,5 чақиримли 1та йирик лойиҳа режаланиб, Прогресс ва Бирлик аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга КХ-117 автомобиль йўли мураккаб таъмирланса, Ўрдабошида 15,6 чақиримдан иборат 1та йирик лойиҳа асосида қурилиш ишлари белгиланиб, Темирлан, Интали ҳамда Майариқ аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга КХ-8 автомобиль йўли тўкис таъмирланади. Шунингдек, 2017-2018 йилларда 26 чақиримли 1та иншоотда ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа асосидаги таъмирлаш ишлари Улгили аҳоли манзилидан ўтади.

Сайрамдаги 43та иншоот ёки 57 чақирим йўл ва битта кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини 2017 йилда тугатиш мўлжалланган. Жорий йилда шунингдек, тумандаги 93,5 чақирим йўлга (6та иншоот) қурилиш-таъмирлаш ишларини юритиш учун ЛСҲ тайёрлаш режалаштирилган. Яъни, ушбу туманда 2017-2020 йиллари 59,8 чақиримли 5та йирик лойиҳани адо этиш мўлжалланмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида Бўзариқ аҳоли манзилидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга, узунлиги 3,9 чақиримли КХ-7 автомобиль йўлида қайта қуриш ишлари, Кумушбулақ, Қизилжар, Қизиласкар ҳамда Теспе аҳоли манзилларида узунлиги 17,8 чақиримли йўл мураккаб таъмирланади. Сайрам аҳоли манзилидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга, узунлиги 30 чақиримли КХ-83 автомобиль йўлида, Таскен, Мартўбе, Қизилсув ҳамда Қорасув аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга, узунлиги 8 чақиримли КХ-97 автомобиль йўлида қайта қуриш ишлари юритилади, Оқсувкент, Манкент, Ақбастау, Низомобод ҳамда Қорамурт аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга, узунлиги 22 чақиримли КХ-3 автомобиль йўлида мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Туркистон шаҳридаги 71 чақирим йўл ва 1та кўприкнинг (21та иншоот) қурилиш-таъмирлаш ишлари, шаҳардаги 59,2 чақирим йўл ва 3та кўприк (5 иншоот)нинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун ЛСҲ тайёрлаш 2017 йилга мўлжалланган. Бунда 2та йирик лойиҳа – Теке ҳамда Жалантўбе аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга, узунлиги 26,1 чақиримли КХ-84 автомобиль йўли тўкис таъмирланади. Ўйиқ ҳамда Ашисай аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга, узунлиги 33,1 чақиримли КХ-56 автомобиль йўли ҳам мураккаб таъмирланади. Шунингдек, 2017-2018 йилларда 53,3 чақиримли 2та иншоотда ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ушбу лойиҳа доирасидаги таъмирлаш ишлари “Қозоғистоннинг 30 йиллиги”, Чоға, Қўшқўрғон, Енбекши Дихан, Эски Иқон, Ақтўбе ҳамда Ибата аҳоли манзилларида амалга оширилади.

Тулкибош туманидаги 16та иншоот ёки 72 чақирим йўл ва 2та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари ва 3та иншоот, 16 чақиримли йўл, 1та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини юритиш учун ЛСҲ тайёрлашга киришилди. Мазкур лойиҳа доирасида узунлиги 7 чақиримли Т. Рисқулов, Шуқирбулақ ҳамда Тулкибош аҳоли манзилларидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга КХ-64 автомобиль йўлида қайта қуриш ишлари юритилади.

Тўлебий тумани ҳудудида 2017 йили 33та иншоотнинг ёки 112 чақирим йўлнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари юритилади. Шунингдек, жорий йилда 5та иншоот ёки 4,5 чақирим йўл ва 3та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини юритиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. 2017-2018 йилларда 52 чақиримли 2та иншоот ўртача таъмирдан ўтказилади. Қайд этилган лойиҳалар бўйича таъмирлаш ишлари Киелитас, Дўстиқ, Ленгер, Мўминай, Екпинди, 1 Мамир, Интимақ, Нисанбек, Алатау ҳамда Диханкўл аҳоли манзилларида ўтади.

Сариоғоч туманида эса бу йил 67та иншоот ёки 119 чақиримли йўл ва 3та кўприкнинг ЛСҲ ҳозирланмоқда. Жорий йилда 8та иншоот ёки 8та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини юритиш учун ЛСҲ тайёрланмоқда. 2017-2018 йилларда 60,5 чақиримли 3та иншоотда ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари Қўшқарата, Бес қубир, Жамбил, Жузимдик, Жанадауир, Дербисек, Сариоғоч, Абай, Ушқин ҳамда Халқобод аҳоли манзилларида ўтади.

 

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-06-13, 14:11 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.