26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: Муаммони тезроқ ҳал этишимиз керак

Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев  девон мажлисини Арис шаҳрида ўтказди. Йиғилишда Арис шаҳрини аслига келтириш масаласи, қилинажак  ишлар кўриб чиқилди. Минтақа раҳбари қисқа муддатда Арис шаҳрини қайта тиклаш, аҳолига шароит яратиш йўналишидаги барча масалаларни муҳокама қилиб, ушбу масъулиятли вазифани ватанпарварларча бажариш кераклигини айтиб ўтди.

– Мен шу ерда бир ой бўлиб, қурилишни назорат қиламан. Агар қайси туман ишларни ташкил қила ол­­­маса, масъул ходимни иш­дан бўшатаман. Масъул вилоятлар ва шаҳарлар ло­қайдлик билдирса, Ҳуку­­мат раҳбарига маълум қи­ламан. Халқ муаммосини зудлик билан ҳал этишимиз керак, – деди вилоят ҳокими ва 17та шўъбанинг ишини жон­­лантириш бўйича топшириқ берди. 

Ҳар бир шўъба фаолиятини минтақа ҳокимлари ва ту­ман, шаҳар ҳокимларининг ўрин­­­­­босарлари ва Арис шаҳ­ри­­­дан битта масъул ва­кил, жами 51 нафар одам муво­­­фиқлаштиради. Алоҳида штаб тузилиб, уйларнинг қу­ри­­лиши, гуманитар ёрдам тар­қатиш, хавфсизликни сақ­лаш, шаҳарни тозалаш, бошқа масалалар бўйича ҳар куни маълумот бериб турилади.

Шунингдек, мажлисда Ати­ров, Қарағанди, Жамбил, Ман­ғистов, ҒҚВ вилоятлари ва Нур-Султан шаҳри ҳокими ўринбосарлари ва масъул ва­килларнинг маълумотлари тингланди. 

“Самұрық-Қазына” фаро­вонлик жамғармаси ва ҚР “Ата­мекен” миллий тадбир­корлар палатасининг масъул вакиллари ҳамда туман ҳо­ки­ми ўринбосарлари ҳам ўзла­рига юклатилган ҳудуд бўйича ҳисобот бердилар.

Бугунги кунда Арис шаҳри­даги уйларни текшириш, қу­рилиш иншоотларининг ло­йиҳа-смета қийматини ҳи­соб­лаш ишлари амалга оши­­­рилмоқда. Баъзи бир уй­­ларнинг деразалари ал­маш­тирилмоқда. Уй-жойларни текшириш, акт тузиш иш­лари  ниҳоясига етмоқда. Пудратчилар аниқ­ланиб, қу­рилиш гуруҳлари тузилган. 

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳардаги кўп қа­ватли уйларнинг томлари, ташқи қиёфаси ихчам ва бир хил бўлиши кераклигини эслатиб ўтди. Озиқ-овқатни тарқатиш ва бошқа ишларни мувофиқлаштиришга маҳал­лий фаол кишиларни жалб этишни топширди. Шунинг­дек, шаҳарни ичимли сув, электр қуввати билан таъ­мин­лаш, болаларни дам олиш масканларига юбориш, ман­зилли ижтимоий ёрдамни ўз вақтида тайинлаш ма­салалари ҳам муҳокама эти­либ, аниқ режалар тузилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот ҳизмати, 2019-07-02, 10:36 684
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.