26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Президентнинг дастлабки 100 куни қандай ўтди?

Президентнинг дастлабки 100 куни концепцияси АҚШ Президенти Франклин Делано Рузвельт ғояси билан ҳаётга келган, деган тушунча мавжуд. У 1933 йилда мамлакатда танглик юзага келган вақтда ҳокимият те­пасига келиб, дастлабки уч ойда муҳтожларга ёр­дам берадиган, ишсизлик билан курашадиган, банкларга бўлган ишончсизликни бартараф этадиган 15та қонун қабул қилишга улгурган экан. Ушбу сиёсий дастур кейинги давлат раҳбарларига ҳам анъана сифатида, ҳам таҳлил-талқин қилинадиган муддат сифатида қолди. Истаган Президент лавозимига киришган даст­лабки 100 кун ичида давлатнинг бош­қарув, тараққиёт стратегияларини белгилаб, аниқ қарорлар қабул қилиш­га улгуриши лозим. 100 кун. Кўп ҳам, оз ҳам эмас. 

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон тарихидаги иккинчи Президент лавозимига 20 март куни киришди. 28 июнь куни унинг Давлат раҳбари бўлганига 100 кун тўлди.

Бу вақт мобайнида қан­­­­­­­­­­­­дай ишларни бажарди?

Янги ваколатларни у Бош вазир, Ҳукумат аъзолари, Олий суд раиси, Миллий банк раиси ва бошқа мутасаддиларни қабул қилиш билан бошлади. Сабаби мамлакатнинг умумий аҳволидан бохабар бўлиш тақозо этилди. 

Илк хизмат сафарини Туркистон вилоятидан бошлади. Унга бир нечта сабаблар бор. Биринчиси, бошқа минтақаларда қалин қор ёғиб турганда, Наврўз жанубдан  бошланиши маълум. Иккинчидан, Туркистон муқаддас замин. Талай хонларга пойтахт бўлган шаҳарда Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилмасдан катта иш бош­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаш дуруст эмас, албатта. Учин­чиси, ушбу вилоятда аҳоли зич жойлашган, 3 миллиондан ортиқ фуқаронинг қўллови ўта муҳим.

Ташқи сиёсат  

Президент Қ. Тўқаев – тажри­­­­­­­­бали дипломат. Халқаро майдон­нинг ёзилмаган кўплаган қонун-қоидаларидан яхши хабардор. Шу боисдан Россия Президенти В. Путин билан учрашиб, шимолий қўшни билан муносабатларни мустаҳкамлади. 

Сўнгра жанубий қўшни Ўзбе­кистонга ташриф буюрди. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари бор. 2019 йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилинган. Яна Марказий Осиёдаги энг йирик қўш мамлакатнинг ўзаро му­но­сабатларига кўп омиллар боғлиқ. Иккита мамлакатнинг товар ай­ланими бултур 2,5 млрд. дол­ларни ташкил этди. Давлат раҳбарлари ўзаро музокаралар юритиб, бу кўрсаткични 5 млрд. долларга етказишга келишиб олишди. Ўз­бекистон ўз чегарасини очгани, янги ислоҳотларнинг юритилиши кўп жиҳатлардан  Қозоғистон учун ҳам  фойдали бўлди.

Ташқи сиёсат Бишкекдаги Шан­хай саммитида ҳам давом эт­ди. Учрашув чоғида қирғиз элининг етакчиси С. Жээнбеков, Хи­­­­­­той мамлакати раиси Си Цзинь­пинь ва бошқалар билан учраш­ди ҳамда бир неча муҳим таклифлар борасида фикрларни айтди. Ду­шанбеда ўтган саммитда эса Қо­зоғистоннинг геосиёсий аҳ­во­ли­­­дан келиб чиққан кўп векторли сиёсатини намоён этди. 

Янги ташаббуслар 

100 кун ичида қабулланган янги ташаббуслардан: ижтимоий заиф фуқароларнинг банкдаги муаммоли қарзларини тўлаб беришга оид Фармонга имзо чекди. Бу ёрдам 500 мингга яқин фуқарога тааллуқли бўлади. Фармон ижроси учун 105 миллиард тенге зарур. 

Қонуний митинглар ўтказишга ҳам рухсат берилди. Сайлов арафасида турли ноқонуний тад­бирлар ўтказилгани маълум. Шу пайтда Президент қонун дои­расидан чиқмаган ҳолда митинг ўтказишга фуқароларнинг ҳуқуқ­лари борлигини қайд этган эди. Эндиликда, 30 июнь куни Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида қонуний митинг ўтказишга рухсат берилди. Демак, Президент аниқ қарори билан демократик жара­ёнларнинг юзага келиши ва давом этишига сабабчи бўлди.

Арисдаги фожиа 

Фожиа рўй берган 24 июнь куни кечқурун Президент Арисга етиб келди ва жабрланган аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида шаҳарни тартибга келтиришга ваъда берди. Арисни тиклаш ва аҳолига ёрдам бериш борасида Ҳукуматнинг мажмуавий режаси қабулланди.

100 кун. Бу қисқа давр ичида ҳаммаси бўлди. Янги хизмат са­фарлари, янги тайинлашлар, аҳоли билан учрашувлар, хо­риж­­лик раҳбарлар билан музока­ралар, янги стратегия, инаугу­ра­ция, Арис, митинглар...

Дарвоқе, жамиятнинг янги Раҳ­бардан умиди катта, шу боисдан унга улкан зафарлар ёр бўлсин!

“Егемен Қазақстан”дан қисқартириб олинди, 2019-07-02, 10:45 67
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.