26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Банкдан қарздормисиз?

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев топшириғи билан давлат ўз зиммасига 500 минг қозоғистон фуқаросининг 300 минг тенге миқдоридаги кредит қарзини узиш вазифасини олди. Лекин бу ҳақда оддий халқ орасида турли гап-сўзлар урчимоқда, кимдир бу пуллар фақат арисликлар учун деса, кимдир банкдан қарздор бўлган ҳамма фуқароларга деб нотўғри тушунмоқда. Шу боисдан ушбу мавзуни кенгроқ ёритиш тақозо этилди. 

“ҚР Миллий Банки” ШФнинг директори Ануар Ботанбековга мурожаат қилиб, аҳволга шарҳ беришини сўрадик.

– Президент Фармони чиққани билан ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳали тайёр эмас. Айни пайтда Миллий Банк қарзлар бўйича коэффициентни тартибга солиш борасида зарур бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни тайёрлади ва тасдиқлашга топширди. Мутасадди – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазирлиги эса шу кунларда қарздор фуқароларнинг тоифасини (ижтимоий мақоми – кўп болали, ногирон ва бошқалар) белгилаш вазифаларини бажармоқда. 500 минг фуқарога тааллуқли маълумотлар билан ишлаш осон эмас, албатта. Вазирлик хулосаси тайёр бўлгач, иккинчи босқичдаги ишларни Миллий Банк бажаришга киришади. Бунга 2 ой вақт керак. Ҳозирча сайтимизда эълон қилинган ахборий билдиришларни аҳолига етказиш ўринли. 

Қайси кредит қарзлари ёпилади?

Дарвоқе, фуқаролар нима мақсадда кредит олганликлари ҳам ўрганиб чиқилгандан сўнг уларга ёрдам берилади. Тўлаб бериладиган кредитларнинг аксарияти даволанишга, ўқиш ва уй-жой таъмирлашга олинган бўлса, давлатдан бемалол ёрдам кутаверинг.

Президент Фармонига изоҳ

2019 йил 26 июнь куни “Қозоғистон Республикаси фуқароларининг кредит қарзларини камайтириш юзасидан чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига имзо чекилди.

Фармонда учта асосий йўналиш мавжуд.

1. Бунда иккинчи даражали банклар ва кичик насия ташкилотларидаги алоҳида тоифага кирувчи фуқароларнинг истеъмол кредит қарзидан 300 минг тенгесини тўлаб бериш кўзланган. Миллий Банк Ҳукумат ва дастур иштирокчилари билан биргаликда белгиланган шартларга мувофиқ келадиган фуқаролар рўйхатини тузиш ва уларнинг қарзларини аниқлашга киришиб кетди. Ҳукумат “Муаммоли кредитлар жамғармаси” ҲЖга (Оператор) республика бюджетидан маблағ ажратиб беради. Оператор банклар ва насия берувчи ташкилотлар билан шартномалар тузмоқда. Миллий Банк қарздор фуқароларга тегишли маълумотлар (кредит тарихи)ни назорат қилмоқда. 

2. Бу йўналиш Қозоғистоннинг барча фуқароларига кафолатсиз истеъмол қарзлари бўйича ҳисоблаб чиқилган жарима ва пеняларини ҳисобдан чиқаришни кўзлайди. Миллий Банк банклар ва кичик насия ташкилотлари билан биргаликда барча жарима ва пеняларни 2019 йил 1 июлгача бўлган ҳолатини ўрганиб, текширди ва рўйхатга олди. Ҳисоб-китоби юритилган жарима ва пеняларни ҳисобдан чиқариш биринчи навбатда, банклар ва кичик насия ташкилотлари харажатлари ҳисобидан амалга оширилади. Ҳисобланган жарима ва пеняларнинг умумий миқдори 30 фоиздан ошмайдиган маблағ Миллий Банк тайинлаган Оператор харажати эвазига қопланади. Бу мақсад учун Миллий Банк Операторга зарур маблағни ажратади.

Қарздор фуқаро нима қилади?

Юқорида қайд этилган икки ҳолатда ҳам қарздор фуқаро на банкка, на кичик насия ташкилотига ёки бошқа муассасага бориши, ариза бериши талаб этилади. Банклар ва кичик насия ташкилотларининг ўзлари ҳамма ишларни бажаришади. Сўнг натижани ҳар бир фуқарога кредитор (банк)нинг ўзи хабар беради. 

3. Бунда қарз олувчи фуқароларни қўшимча муҳофаза қилишга оид тартиблаштириш ишлари амалга оширилади.

Истеъмол кредитлари кўп олинадиган, лекин ҳали яхши тартибга келтирилмаган шўъба (онлайн кредиторлар, кредит биродарликлари, ломбардлар) билан ишлаш учун Парламент Сенати жорий йил 24 июнда барча кредитлаш субъектларининг тартиби ва назоратини кўзлайдиган Қонунни қабуллаб, Президент имзоси учун юборди. Яқин кунларда Қонунга имзо қўйилади. Пировардида, насия бериш билан шуғулланадиган банк ва ташкилотлар фаолиятида йил охирига бориб муайян ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда. 

Энди турмуши ночор фуқароларга кредитлар бериш тўхтатилади. Қарз олувчи фуқаронинг кредит юкламаси (нагрузка)ни ҳисоблаб чиқарадиган усулларни такомиллаштириш каби қўшимча чора-тадбирлар банкларнинг хусусий капиталига қўйиладиган қўшимча талабларни кўзлайди. 

Шу тариқа қийин вазиятларга тушиб қолган қозоғистонликларга аниқ ёрдам берилади, оилаларидаги аҳвол яхшиланади, кредит беришда ҳаддан ташқари таваккалчиликка бориш чекланади ва аҳолига чамаси етадиган кредитлар бериш учун шарт-шароитлар яратилади.

Айтганча, давлатнинг бу тадбири фақат бир марта амалга оширилади. 

Батафсил маълумотларни +7(727)2704591, e-mail press@nationalbank.kz www. nationalbank.kzдан олиш мумкин.

2019-07-03, 18:19 586
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.