26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ билан ҳамнафаслик масъулияти

«Нур Отан» партиясининг Тўлебий туман филиали ташкил қилган Жамоат қабулхонаси қисқа фурсатда эл оғзига тушди. Аҳоли билан ўзаро ҳаракатнинг самарадорлигини орттириш, тушунтириш ишларини кучайтириш, шунингдек, фуқароларнинг турли муаммоларини ҳал қилишни мақсад тутган қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг жадал ўрганилиб, муаммоларнинг ҳал этилаётгани туфайли халқнинг мазкур идорага ишончи ортиб бораётгани ҳам сир эмас. 

Навбатдаги сайёр жамоат қабули Киелитас қишлоқ округида ўтди.

– Таъкидлаш жоизки, туман Жамоат қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти асосли бўлганлиги учун улар қабул чоғидаёқ ижобий ҳал қилинмоқда, – деди тадбирда «Нур Отан» партияси туман филиали раиси Қ. Қансеитов. – Фуқароларнинг ариза, шикоят, мурожаатларини мазмун-моҳиятига қараб, тезда ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилот раҳбарлари, мутасадди идора ходимларининг иштироки таъминланмоқда. Мурожаатлари асоссиз фуқароларга қонуний асосда тушунтириш берилмоқда. 

Ленгер шаҳрининг янги мавзесида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар маҳалладаги носоз трансформатор туфайли электр таъминоти узилганлиги ҳақида мурожаат қилишган. Масалани ўрганиш учун туман электр таъминоти корхонасига хат юборилиб, уч кун ичида муаммо ижобий ҳал этилгани, яъни трансформатор таъмирланиб, мавзе электр энергияси билан таъминланганлиги тўғрисида жавоб хати олинди. 

Жамоат қабулхонасига ариза ва шикоятлардан ташқари, ҳудуд ободлигини таъминлаш, яратилиши зарур шарт-шароитлар бўйича таклифлар ҳам келиб тушмоқда. Жумладан, 1 Мамир қишлоқ округида яшовчи аҳоли вакиллари туман марказидаги бозорга борадиган йўлга эътибор қаратиш тўғрисида таклиф билан чиқишди. 

Ушбу таклифдан келиб чиқиб, фуқароларга туман ҳокимининг қарори билан бозор жойлашган ҳудудда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш туман йўл қурилиши бўлими ва ИИБ ЙПга юклатилди.

Аҳолининг таклифларига кўра, янги мавзелардаги бинолар яқинида болалар майдончаси ташкил этиш, вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган «Шатқал» дастури бўйича хиёбонлар барпо этиш таклифлари ҳам туманнинг 2017-2020 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий режасига киритилгани айтилди. 

 – Давлат органларининг масъул ходимлари билан биргаликда жойларда ўтказилаётган сайёр Жамоат қабулхонасида 200 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланиб, тегишли тавсиялар берилди. Бундай сайёр қабулларда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш юзасидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади, – деди Тўлебий туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Н. Суеубаев. – Биз аҳолининг қонунчилик бўйича саволларига жавоб бериб, уларнинг муаммоларини қонуний асосда бартараф этиш чораларини кўряпмиз. 

Жамоат қабулида ер, банкдан кредит олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун жой ажратилиши ва почта хизмати, таълим, соғликни сақлаш масалаларида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, улар бўйича мутасаддилар – туман таълим бўлими бош мутахассиси А. Қипшақов, меъморчилик ва қурилиш бўлимининг бош мутахассиси Е. Сапарбаев, бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимининг бош мутахассиси Б. Сахов, ер-кадастр бўлими бошлиғи Е. Жумабаев, адлия бошқармасининг бош мутахассиси Н. Ажибаев, «Оңтүстік Жарық» МЧБнинг туман тармоғи бошлиғи М. Машаев ва бошқаларга топшириқлар берилди.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-06-13, 14:13 915
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.