26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғалла ўрими бошланди

Қазиғурт тумани хўжаликлари буғдой ўришни бошладилар.

Туманда 40 400 гектар ерга экилган кузлик ва ёзлик буғдойнинг ҳар гектаридан 20-25 центнергача ҳосил йиғиб олиш режаланмоқда. 4 500 гектарга экилган арпадан эса 22 центнердан хирмон кўтариш кўзланган. Агротехника талабларини самарали бажарган Шарбулақ қишлоқ округидаги “Сапа-2002” ширкати биринчилардан ғалла ўримини бошлаб юборди. Ушбу хўжаликдаги 2000 гектарга яқин экин майдонига экилган арпа ва буғдойни йиғиб-теришга 10га яқин техника жалб этилиб, 20 ишчи меҳнат қилмоқда. 

Хўжаликлар об-ҳаво ноқулай бўлсада, хирмонга тушадиган маҳсулот бултургидан кам бўлмаслигини айтишмоқда. Сабаби, агротехник чора-тадбирлар ўз вақтида бажарилиб, давлат томонидан бериладиган арзон баҳодаги ёнилғи ва минерал ўғитлар ўз вақтида берилган. Туман раҳбари Тўлеген Телғараевнинг айтишича, 218та комбайн, 125та юк ташувчи техника, 103та трактор йиғим-терим ишига шай. 

Айтиш жоизки, жорий йил Туркистон вилоятида экин майдонлари 823 минг гектарга етди. Бу 2018 йилдагидан 9,8 минг гектарга ортиқ. Вилоят бўйича буғдойзорлар – 178,7 минг гектарни ташкил этади. 218,6 минг гектардаги бошоқли экинларнинг ҳар гектаридан ўртача 21,2 центнердан ҳосил олиш режаланган. Ғалла ўримига 1012та комбайннинг 90-95 фоизи шай.

Вилоятимизда бугунги кунгача 188 минг тонна картошка, 418 минг тонна сабзавот, 125 минг тонна полиз экинлари йиғиштириб олинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Шимолий вилоятларга ва яқин хориж давлатларига ҳамда бошқа вилоятларга экспорт қилинмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-03, 18:26 80
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.