26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон шаҳри ҳокими тайинланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмуриятининг розилиги ҳамда Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев­нинг қарори билан Туркистон ви­лояти Туркистон шаҳри­нинг ҳокими этиб Рашид Аба­туллаули Аюпов тайинланди.

Рашид Абатуллаули 1981 йили 4 мартда Жанубий Қозоғистон  вилоятининг Кентов шаҳрида туғилган, қозоқ,  билими юқори.

Шимкент университети, Шим­кент ижтимоий-педагогика уни­­верситети ва Академия ин­но­вация университетини тамом­лаган, мутахассислиги бўйича ма­лакаси – информатика бака­лаври, давлат бошқарув бака­лаври, ҳуқуқшунос.

“Болашақ” дастури бити­рув­чиси, Буюкбританияда Қиро­­­­­­­­­лича Мариянинг Лондон универ­ситетини  (Queen Mary University of London) битирган, давлат бошқарув магистри.

Меҳнат фаолиятини 2000 йили Жанубий Қозоғистон вилоятининг Кентов шаҳрида “Даулет” ишлаб чиқариш ширкатида муҳандис-оператор сифатида бошлаган.

2004-2009 йиллари Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари агентлигининг ЖҚВ бўйи­ча Ахборот ва синов маркази оператори, етакчи таҳлилчи, ҚР Давлат хизмати ишлари агентлиги Ахборот ва синов маркази дирек­­­­­­­­­­­­торининг ўринбосари, директори, ҚР Давлат ишлари агентлиги раи­сининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

2009-2015 йиллар оралиғида ҚР Бош вазири Идораси давлат хизмати ва кадрлар иши бўлими­нинг шўъба мудири, молия хў­жалиги ва кадрлар иши бўли­мининг бош маслаҳатчиси, ҚР Бош вази­ри Идораси Раҳбарияти Котибия­тининг бош маслаҳатчиси лаво­зим­ларида фаолият юрит­ган.

2015-2018 йиллар оралиғида Шимкент шаҳри ҳокими девони бошлиғи, ҚР Ҳукумати “Нұр Отан” партияси вакили, “Нұр Отан” партияси Марказий девони Ахборий технологиялар мар­­­­кази директори, Шимкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ла­во­зим­­­ларида фаолият юрит­ган.

2018 йилнинг сентябрь ойи­дан “SHYMKENT” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси  ҳис­садорлик жамияти бошқарма раиси вазифасини бажарган. 

Түркістан облысы әкімінің баспасөз қызметі, 2019-07-04, 10:48 93
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.