26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Диёримиз ЭКСПО сайёҳларини қабул қилишга тахт

Жанубий Қозоғистон вилояти ЭКСПО – 2017 Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасига келаётган меҳмонларни кутиб олишга тайёр. Вилоят ҳоким­лиги ва сайёҳлик ассоциацияси ҳамкор­ликда махсус 3-5 кунлик сайёҳлик йўналишларини тайёрлади.

 10-15 одамлик гуруҳга 3 кунлик йўна­лишнинг баҳоси 62400 тенге бўлса, 5 кунлик маршрутнинг баҳоси 106 минг тенгени ташкил этади.

Улар тарихий ва меъморий ёдгор­лик­ларни томоша қилишга мўлжалланган сайёҳлик йўналишларидир. Масалан, сайёҳлар Туркистон шаҳрида “Ҳазрат  Султон” қўриқхона-музейи билан Саврон шаҳарчасини, Ўтрор туманида Арслонбоб мақбараси ва Ўтрор шаҳарчасини, Байдибек туманида Оқ масжид дараси  ва Домалақ ана мақбарасини, Қазиғурт туманида “Ке­ме қалған” мемориал  мажмуаси ва “Адам ата – Жер ана” табиий ёдгорлигини томоша қилса, Тўлебий  туманида “Сайрам-Ўгам” давлат миллий табиий хиёбонини,  Тул­кибош туманида “Оқсув-Жабағли” дав­лат табиий қўриқ­хо­на­сини айланиб кўришлари мумкин. Шунингдек, Шимкент шаҳри бўйича экс­курсия (Дендробоғ, Мустақиллик хиёбони, Наврўз майдони, Байдибек би ёдгорлиги ва бошқалар) уюштирилади.

Бундан ташқари, вилоятда этноовул қад ростлаган. Бу жойда меҳмонларга халқимизнинг турмуш тарзи ва урф-одат­лари кенг тарғиб қилинади. Бу ерда қозоқ миллий таомларидан  татишибгина қолмай, уни ўз қўллари билан тайёрлашга ҳам шароит яратилган. 

 

 

Ш. ТОШПЎЛАТОВА, 2017-06-13, 14:17 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.