26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арисликлар шароити яхшиланмоқда

Арисдаги фавқулодда вазиятлар оқибатини бартараф этиш, аҳолига қулай шароитлар яратишда амалга оширилаётган ишлар бўйича брифинг ўтказилди.

Йиғилишда Арис шаҳри ҳокими Мурат Қадирбек, ҚР Мудофаа вазирлигининг вакили Ермиян Биятов ва вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг раҳбари Муқан Егизбаев сўнгги маълумотларни эълон қилди. 

Арис шаҳрининг ҳокими Мурат Қадирбекнинг айтишича, шаҳарни аслига келтириш ва аҳолига қулай шароит ясаш борасида кўп ишлар амалга оширилмоқда.

– Ҳозирги кунда шаҳар 17та шўъбага бўлиниб, қурилиш ишлари йўлга қўйилди. Яроқсиз аҳволга тушган ва зарар кўрган уйларни рўйхатга олиш, чиқимини ҳисоблаш ишлари юритилмоқда. Ҳар бир вилоят, ҳар бир туман, шаҳар ҳокимлари ўзларига ажратилган ҳудудда таъмирлаш ва қурилиш ишларини бошлаб юбордилар.

Шаҳаридаги озиқ-овқат дўконлари ва новвойхоналар ҳам аҳолига тўлақонли хизмат кўрсатмоқда.

Шаҳар ҳудудида ва бошқа туман, шаҳарларга қатнайдиган йўловчилар ташиш тармоғи ҳам аввалги ҳолатига келтирилди. Уйи яроқсиз бўлиб қолган фуқароларга 800 ўринли муваққат лагер тайёрланди. Унда уч маҳал овқат берилади, – деди туман ҳокими.

ҚР Мудофаа вазирлигининг вакили Ермиян Биятов сапёрлар шаҳар ҳудудини эрталабдан кечгача оралаб, тозалаш, текшириш ишлари давом этаётгани, ҳеч қандай хавф йўқ эканини маълум қилди. Айтганча, фуқаролар шубҳали буюмларни пайқаса, дарҳол 112 ва 102 рақамларига хабар бериш кераклиги кераклигини ҳам айтиб ўтилди. 

Вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг раҳбари Муқан Егизбаевнинг айтишича, портлашдан кейин 77 одам касалхонага ётқизилган. Унинг 40 нафари соғайиб, уйларига юборилган. Беш нафар бемор эса республика даволаш муассасаларида соғлигини тикламоқда. Ҳозирги кунда Арисдаги 17та шўъбада тез ёрдам гуруҳи фаолият юритмоқда. Шаҳар ҳудудида 4та тезкор тиббиёт бекатлари ўрнатилган. Дори-дармон ва мутахассислар етарли.

, 2019-07-04, 18:00 61
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.