26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гулла, яшна – Нур-Султан!

Ҳурматли туркистонликлар!

Барчани юртимиз юраги, мамлакатимизнинг энг кўркам шаҳри, халқимиз ғурури – Пойтахтимизнинг таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Сариарқа заминидаги кўҳна бу шаҳар халқнинг порлоқ орзу-умидлари ва мурод-мақсадларини ўзида мужассам этиб, Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаевнинг тарихий ташаббус-ғоялари ва одилона сиёсатининг намунаси сифатида қарор топди. Нур-Султан кундан кунга ўзгариб, янада чирой очиб бормоқда, замонавий бунёдкорлик маҳсуллари, яшил ҳудудлари, маданий диққатга сазовор жойлари билан равнақ топмоқда. Бу шаҳар дарҳақиқат, эркин ғоя-имкониятларнинг ҳаётдаги бевосита татбиғидир, зеро, бунга эришиш мустақиллик шарофати билан амалга ошди.

Мазкур шукуҳли байрам билан қутларканмиз, арисликларга моддий-маънавий ёрдам бергани учун ҳамма-ҳаммага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 

Қозоғистон халқи яна бир карра ўзининг бирдамлиги, бағрикенглигини намоён этди. Жанубда туриб, биз бутун мамлакатнинг ёрдамини ҳис қилдик. 

Қадрли ҳамюртлар!

Барчангизни байрам билан самимий табриклаймиз ва хонадонларингизга тинчлик, омонлик, файзу-баракот тилаймиз, севимли Ватанимиз равнақи йўлида ҳормай-толмай янги қирраларни забт этишга тилакдошмиз.

Азим пойтахтимиз гулласин, яшнасин, биз унинг муваффақиятларини доимо қўллаб-қувватлаймиз!

Ў. ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2019-07-05, 18:43 739
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.