26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Талабаларга ҳам насия берилади

Қандайдир бир ишнинг бошини тутмоқчи ёки тадбиркорлик жабҳасида ўзингизни синаб кўрмоқчи бўлсангиз, бироқ,  маблағ масаласи қийнаётган бўл­­­­­­­­­­са, азият чекманг. Бу йил “Ёш тад­­биркор” дастури доирасида ёшларга 1 фоизлик устама ҳақ билан насия берила бошлади. Сизга қариндош-уруғларингиздан икки одам кафил бўла олишса, 2 миллион тенгегача пул оласиз.

Таъкидлаш жоизки, бу дастурда 18дан 29 ёшгача бўлганлар иштирок эта олишади. Ёзги таътилга чиққан талабаларга ҳам имкониятларини синаб кўриш учун қулай вазият бўй кўрсатмоқда. Боиси уларга 9 ойгача имтиёзлар кўзда тутилган.

Вилоят ёшлар имконият марказининг маслаҳатчиси Султан Азатнинг айтишича, ўтган йили ушбу дастур доирасида 7 фоизли насия билан 10та лойиҳа мо­лиялаштирилган экан. Бу йил эса 1 фоизли 50 лойиҳани молиялаштириш режаланган, шу кунгача 3 лойиҳанинг режаси тас­диқ­ланиб, маблағ билан таъмин­ланди. Яна бир нечта иштирок­чининг иши “Ырыс” кичик молия ташки­лотида таҳлил қи­линмоқда.

Дастурда иштирок этиш истаги бор­ларга вилоят ёшлар имконият марказининг мутахассислари ишни нимадан ва қандай бошлаш борасида маслаҳатлар бериб, бизнес-лойиҳа тай­ёрлашда кўмакка шай. Мабодо комиссия йиғилишида ўз лойиҳангизни муваффақиятли ҳимоя қила олсангиз, 1 фоизли насия олиш имконига эришасиз. У ғоянгизнинг амалга ошиб, ишингиз олға силжишига ижобий туртки беришига ишончимиз комил.

Мақсад БЕК, 2019-07-09, 10:49 125
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.