26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тиббиёт ва таълим муассасалари ишга тушди

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев рас­мий хизмат сафари билан Туркис­тондаги қишлоқ округларида бўлди. Минтақа раҳбари дастлаб Ж. Анарбаев бошчилигидаги Чўрноқ қишлоқ округи ҳудудидаги ҳар куни 100 беморни қа­буллайдиган қишлоқ шифохонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўт­ган йили қурилиши бошланган мазкур муассасага бюд­жетдан 231 миллион тенге маблағ ажра­тилганди. Қурилишни А. Бер­даш бошчилигидан «Ас Строй» МЧБ сифатли олиб борган. Янги ши­фохонани тажрибали шифокор М. Тўлеген қизи бошқаради. Жа­моада 7 шифокор, 37 ҳамшира, 17 санитарка хизмат қилишади. 

Вилоят ҳокими тантанали очилиш ма­ро­симида меҳнат фахрийлари, хусусан қишлоқнинг фахрий оқсоқоли Тиловберган Худойбергенов, Хайрулла Жумадуллаев, тиббиёт фанлари доктори Сайловбек Шалқаровлар билан суҳбатлашди. Уш­бу ҳудуднинг собиқ ҳокими, меҳнат фахрийси Еркинбек Ўмарбаев қишлоқ аҳли но­мидан давлатимизга Ж. Туймебаев ва А. Ўсербаевлар мисолида раҳбариятга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. 

Фурқат Айметов раҳбарлик қилаётган Қорачиқ қишлоқ округи ҳудудидаги «Турон» ширкати пахтазорларидаги томчилатиб суғориш усули қўлла­нилаётган пайкаллар бошида вилоят ҳокими ушбу замонавий усулнинг афзалликлари ҳақида Ҳ. Азимов билан суҳбатлашди. Томчилатиб суғориш усули 90 кун давомида ғўзага доимий оби-ҳаёт ва керакли минерал ўғитларни резина шланглар орқали етказиб турилишини таъминлайди. Культивациянинг ҳожати йўқ, сув сарфи оддий усулдагига нис­батан кам, ҳосил унумдорлиги эса икки, икки ярим баравар юқори. 

Ж. Туймебаев мана шу усулни қўллаш орқали ҳосилдорликни юксалтириш дар­корлигини барча деҳқонларга уқтирди. Сўнгра, Ҳ. Азимовнинг сут маҳсу­лотларини қайта ишлаш корхонасини кўздан кечирган вилоят раҳбари бу ерда тайёрланаётган сут, сариёғ, пишлоқ, қаймоқ, айрон маҳ­су­лотлари, шунингдек, «Турон»да иш­лаб чиқарилаётган пахта ёғи, кир совун, чорва озуқаси намуналари билан та­нишди. Туркистонда асосий муаммо ҳи­собланадиган сувсизликни бартараф этиш мақсадида давлат томонидан қури­ладиган сув омборлари фойдаланишга топширилгач, қўшимча 6,5 минг гектардан зиёд унумдор заминда деҳқончилик қи­лиш имконияти туғилиши хусусидаги ша­ҳар ҳокими ўринбосари Т. Мусаевнинг ахборотини тинглади. 

Асқар Сарсенбаев раҳбарлик қила­ётган Жуйнек қишлоқ округи ҳудудидаги 120 ўринли «Шамшырақ» болалар боғчасининг тантанали очилиш мароси­мида сўзга чиққан Ж. Туймебаев вилоят миқёсида болалар боғчаси билан таъминлаш 88 фоизга етганлигини, бу борада давлат ва хусусий шўъба умумхалқ манфаати йўлида саъй-ҳаракатлар қилаётганлигини, Қозоғис­тондаги муҳташам болалар боғчалари хориждагилардан кўп афзал эканини, ўйин майдончалари, турли машғулотлар бобида бизникилар ҳар томонлама устун туришини фахр билан таъкидлади. Болалар боғчасига тажрибали мураббий Жайна Жўрабек қизи раҳбарлик қилади. Янги бинонинг рамзий тасмасини тантанали қирқиш маросимида Ж. Туймебаев, шаҳар ҳокими А. Ўсербаев ҳамда қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раҳбари, доимий обуначимиз Ф. Абдуллаевлар иштирок этдилар. 

Қишлоқ турғунлари, фахрий она­хон­лар вилоят ҳокимига ўз миннат­дорчиликларини изҳор этишди. Минтақа раҳбари туркис­тонликларга муқаддас Рамазон ойида муваффақият, меҳнатлари самараси мўл бўлишини тилади. 

 

Суратларда: тадбирдан лавҳалар. 

Муаллиф тасвирлари.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-06-13, 14:19
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.