26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
65 киши касалхонадан уйларига қайтди

Куни кеча 4-шўъба штабида Арис шаҳрини тиклаш ишлари юзасидан брифинг ўтди. 

Унда ҚР Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазири ўринбосари Қайирбек Ўскенбаев, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Уласбек Садибеков, Мудофаа вазирлигининг вакили Қайиргелди Хусаинов, вилоят клиник касалхонасининг бош шифокори Марат Пашимов, Манғистов вилояти ҳокимининг ўринбосари Нурдаулет Қилибай иштирок этишди. Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси У. Садибеков шаҳар аҳолисига тушунтириш ишларини юритиш учун 800га яқин фаол жалб этилганини маълум қилди.

– Арисликлар учун келгусида кенг қамровли ишлар амалга оширилади. Ушбу ҳафтанинг охирида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ярмаркаси иккинчи марта ўтказилиб, уларни шаҳарликлар арзон баҳода харид қилишяпти. 

 ҚР Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазири ўринбосари Қайирбек Ўскенбаев бугунги кунда уйларни тиклаш ишлари жадал амалга оширилаётганини айтди.

– Дастлабки маълумотларга кўра 27та уй яшаш учун хавфли деб топилса, баҳолаш натижалари бўйича уларнинг сони 149тага етди. Барча уйлар баҳоланяпти. Яқин кунларда батамом тикланади, – деди Қ. Ўскенбаев. ҚР Мудофаа вазирлигининг вакили Қайиргелди Ҳусайнов айни кунда Арис шаҳридан 20 чақирим олисдаги ҳудудларни тозалаш ишлари юритилаётганини, омбор ҳам тозаланишини маълум қилди. Вилоят клиник касалхонасининг бош шифокори М. Пашимов офат оқибатлари туфайли касалхонага тушган 65 бемор соғайиб, уйларига қайтганини, ҳозир арислик 3 киши даволанаётганини ва уларнинг аҳволлари қониқарли эканлигини маълум қилди. Арис шаҳридаги 4 шўъбага масъул Манғистов вилояти ҳокимининг ўринбосари Н. Қилибай мазкур ҳудуддаги уйларни баҳолаб, тиклаш ишлари жадал кетаётганини маълум қилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-10, 18:15 78
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.