26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
SILKWAY тарихида илк бор...

2019 йил 3 июль куни SILKWAY халқаро университетининг уч мингга яқин битирувчиларига диплом топшириш тантанали кечаси шаҳримиздаги Ш. Қалдаяқов хиёбонида ўтди.

“Битирувчи. Янги қадам. Яқин келажак” шиори остида ўтган ушбу тантанага Шимкент шаҳар ҳокими номидан “Оила, болалар ва ёшлар ишлари бошқармаси” бошлиғи Жандўс Қалтаев, Туркистон вилояти таълим сифатини назорат қилиш департаментининг бошлиғи Жанат Тажиева, “EL TIREGI” кичик ва ўрта бизнес жамоат бошқармаси раиси Асқар Абубакиров, Б. Мўмишули номидаги ўқув марказининг бошлиғи Талғат Мендибаев, шаҳар мактаблари директорлари, университетнинг етакчи-ўқитувчи-устозлари, профессорлар, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари қатнашдилар.

Олийгоҳда магистратура ихтисосликлари бўйича таълим олган 150 нафар магистрантлар ва 2700дан зиёд мактабгача таълим ва тарбия педагогикаси, педагогика ва психология, табиий-илмий фанлар, тил ва адабиёт, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув, ахборот ва коммуникация технологиялари ва бошқа 29 (ихтисосликлар) соҳалари бўйича таълим олиб, бакалавр ихтисослигини эгаллаган битирувчилар ўзларига мос ва чиройли қилиб тикилган турфа рангдаги ридо (мантия)ларда хиёбоннинг ёзги концерт майдонига кириб келишганда йиғилганлар уларни гулдурос қарсаклар билан қарши олдилар. Битирувчилар ўзларига ажратилган ўриндиқлардан жой олгач, кеча Қозоғистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди. Ўртага университет байроғи тантанали равишда олиб кирилгач, олий ўқув юртининг президенти Мадияр Бахтиёр ўғли Юнусов кеча меҳмонлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирди. Сўнг қарийб 27 йиллик тарихга эга SILKWAY Халқаро университетининг эришган ютуқлари, фаолияти хусусида ҳамда замон талаблари даражасида таълим берадиган халқаро олий ўқув юртлари қаторидан жой олишида ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшган юқори малакали, бой тажриба ва теран билимга эга бўлган жамоаси, ўқитувчи-устозларию, профессорларига, турли соҳалардаги олимпиада ва спартакиадаларда ғолибликни қўлга киритиб, универститет шон-шуҳратини юқори поғоналарга олиб чиққан барча талантли ва иқтидорли битирувчи ва талабаларга ва уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик изҳор этди ва бугунги битирувчилар Мустақил Қозоғистонимизнинг гулаб-яшнаши, аҳолининг турмуш даражаси ва ижтимоий аҳволини юксалтиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг М. Юнусов, Ж. Қалтаев, Ж. Тажиева, А. Абубакиров, Т. Мендибоев, универститет ректори, иқтисод фанлари номзоди Ирина Ефимова, Академия хизмати бўйича проректори Акмалдин Ажидинов ва бошқа расмий лавозим эгалари битирувчиларга тантанали равишда диплом топширдилар. Қувонарлиси шундаки, битирувчилардан 80 нафари ўқишни аъло баҳоларга тугатиб, “Қизил диплом” олиш шарафига муяссар бўлдилар. Улар орасида ўқишда ва жамоат ишларида фаол қатнашганлардан: Рахат Арғинбай, Мирқодир Ғуломов, Басима Сармонова, Диана Елтибаева, Индира Лесбек, Нилуфар Маҳбубекова, Дурдона Қўчқорова, Асал Аҳмедова, Азиза Султонбекова, Наргиза Қудратиллаева, Улжалғас Данебаева, Мухлиса Ирисметова ва бошқа ҳамюртларимизнинг борлиги бизнинг фахримиз. Намунали диплом соҳибаси Диёра Усмонованинг отаси Алишер Усмоновни суҳбатга чорларканман, барча ота-оналар номидан университет раҳбарияти, факультет деканларига, профессор, ўқитувчи-устозларига самимий миннатдорчилик билдириб, юқори малакали кадрлар тайёрлашда SILKWAY халқаро университетининг келгусидаги обрўси-нуфузи бундан ҳам юқорилардан кўринишига тилак билдирди.

Тантанали кеча Қозоғистон Республикаси эстрада юлдузи Ғазизхан Шекербеков ва маҳаллий санъат усталарининг концерт дастурига уланиб, ҳамма қатнашчилар қалбида бир умрга ўчмас из қолдирди.

Ҳайитмат Муҳиддинов. Суратларда: тадбирдан лавҳалар. Муаллиф тасвирлари, 2019-07-10, 18:41 901
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.