26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хориж машиналари рўйхатга олиниши керак

ҚР Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алексей Калайчиди Ҳукуматда ўт­­­­­­­­ган матбуот анжуманида хориж рақамларига эга автомашиналарни вақтин­ча рўйхатга олишни жорий этиш ташаббусини шарҳлаб берди.

– Ҳозирги кунда биз йўл ҳа­ракати назоратининг элек­­трон воситаси тизимини кен­­­­­­­­­­­­­­­­­гайтиряпмиз. Аниқ мони­­­то­ринг ўтказилди. Унга кўра, ЕОИИ мам­лакатларида фу­қаролар ха­рид қилган транс­порт во­ситалари жуда кўп экан. Бу­нинг хавфли жиҳати йўқ, би­роқ, улар Қозоғистонда рўй­хатга олинмаган транс­порт воситаларидан фойда­ланиб, йўл ҳаракати қоида­ларини бузишяпти, уларни аниқ­лаш эса жуда мураккаб бўлмоқда, – деди Калайчиди. Асосан, 2018 йилда 42 минг қо­идабузардан 10 фоизи аниқ­ланган, холос.

– Уларнинг жазолан­мас­лиги янада жиддий ҳу­қуқ­бузар­лик­ларни келти­­риб чиқаряп­ти. Қо­нунга риоя этувчи қо­зоғис­­тон­лик­лар­нинг ҳуқуқ­лари пой­мол қи­линмоқда. Биз йўл­ларда тартиб ўрнат­моқ­чимиз ва давлатимиз ҳуду­дидаги бар­ча транспорт ри­сола­ди­гидек рўйхатга оли­нишини ис­­­­­­­­­­тай­миз, – деди Ка­лайчиди.

Ўз навбатида ҚР Ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитасининг бош­қарма бошлиғи М. Туяқбаев хориж транспорт воси­тала­ри соҳибларининг бу ка­би қо­идабузарликларни ка­май­тириш аломатлари куза­тил­маётганини таъкидлади.

– Бир машина ўнлаб қои­да­­бузарликка йўл қўяди. Биз уларни ўз вақ­ти­да қайд эта олмаймиз. Чун­ки уш­бу дав­латлар транс­порт во­си­та­ла­рининг маълу­мот­ла­ри биз­­­да йўқ. Аввал ма­ши­нани, кейин эса уни бош­қа­­­­­­­­­­­­­­ра­ётган шахсни аниқ­лашга вақт сарф­­­­­­­­­­лаймиз. Қонун бў­­­­­­йича ҳуқуқбузарлик рўй бер­га­нидан сўнг соҳи­би­ни аниқ­лашга бор-йўғи икки ой вақт ажратилган. Бу муддат қисқа бўлиб, нати­жада уларни маъ­му­рий жа­­вобгарликка тор­­­­­­­­­­­­тиш­­­­­­нинг ило­жи бўлмай қо­ла­ди, – деб аниқ­­­­­­­­лик кирит­ди Туяқ­­­­баев.

Унинг айтишича, бу маса­лани ҳал этиш учун  вақтинча рўйхатга олиш масаласини ки­­ритиш талаб этилади.

– Гап бундай транспорт восита­ларидан фойдала­ниш­ни ман этиш тўғрисида кет­­­­­маяпти. Уларнинг ҳисобини юри­­тиш, вақтинча рўйхатга олиш­га урғу беряпмиз. Мах­сус АХКМларга бориб юр­­­­­­­­­мас­лик, навбатларда вақт сарф­ламаслик учун онлайн-рўй­хатга олиш кўзланади. Бу ташаббусларни жамия­­­­­­ти­миз қўллаб-қувват­ласа, механизмларни аниқлаб, улар­­ни амалга оширишга ки­ри­шилади, – деб изоҳ берди Туяқ­­баев. 

Ёдингизда бўлса, ҚР Ич­ки ишлар вазири Арма­нис­тон, Россия ва Қирғизис­тондан кел­­тирилган ва 10 кун­­­­­­­­­­­­дан кўп­­роқ вақт Қозо­ғис­тонда уш­­ланиб қолган авто­ма­­шиналарни вақтинча рўй­­­­хатга олиш так­­лифини кирит­ганди.

, 2019-07-10, 19:14 16
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.