26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Б. Сапарбаев: ''Агар ишламасангиз, нафақа ололмайсиз''

ҚР Меҳнат ва аҳолини иж­ти­мо­ий муҳофазалаш ва­­зири Б. Сапарбаев 1 ап­релдан бошлаб янги шакл­даги манзилли ижти­моий ёрдамнинг дастлабки на­ти­жалари хусусида матбуот ан­жу­мани ўтказди. Айни дамда маз­кур ёрдам 285 минг оила ёки 1,4 млн. қо­зо­­­ғистонликлар, шу жум­­ла­дан, 900 минг болага тў­­ланди. Вазир­ликнинг бер­­­­­ган маълумо­­тига кўра, ёр­дам олаёт­ганларнинг 393 минги меҳнатга лаё­қатли ҳисобланади. Улар­дан 81 минг нафари албат­та ишга жойла­шишлари керак. Бироқ улардан фа­қат 38 минги ишла­япти.  Иж­тимоий шартномани эса 30 минг киши тузган, хо­лос.

– Бу жуда кам кўрсаткич. Энг муҳим вазифамиз – манзилли ёрдам ола­ёт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган оилада меҳнатга лаёқатли ки­шилар бўлса, улар ишлашлари керак. Шу боис ҳам минтақалар ҳокимларига, ижти­моий шартнома тузиш зарурлигини ай­тяп­­­миз, кейин мажбурий тарзда ишга жой­лаштиришлари керак. Агар одам иш­ла­­­­­­­маса, у ҳолда биз ёрдам нафақаси тў­­ла­нишини тўхтатамиз. Шундай талаб ва қо­нун бор, – деди вазир.

 Б. Сапарбаевнинг айтишича, иш сўраб келаётганлар жуда кам. Барчаси на­фақа олгиси келади. Бу масалада бо­қиман­да­ликка йўл бермаслик керак.

– Энг муҳими – биз боқимандаликка  шароит яратиб бермаслигимиз керак. Ақ­тауда Қ. Тўқаев шундай деди: «Биз муҳ­­тожлик билан боқимандаликни фарқла­­шимиз керак». Одамлар уйида ётиб 100 минг тенге ёки 180 минг тенге миқ­дорида манзилли ёрдам олишларига йўл қўй­маслигимиз даркор. Шу боис қонун бу­­зилишига йўл қўйиляпти ва биз ман­зил­ли ижтимоий нафақа тўланишини қис­қар­­­­­­тирамиз, – деди вазир.

 Давлат ўз томонидан иш билан таъ­­­­­­­­­­­­­­­­­­мин­­­­­­лашни қўллаш чораларини кўради. Биринчидан, 505 минг тенге миқдо­ри­да бепул ва фоизсиз ҳамда ко­мис­­­­сиясиз қайтарилмайдиган грантлар тақ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дим эти­­­лади. Иккинчидан, 6 фоизли мик­рокре­­дитлар ажратилади. Учинчидан, агар фуқаронинг ихтисослиги бўлмаса, у му­­тахассислик олиш учун қисқа муддатли курс­­­ларда ўқитилади. Сертификат олгач биз­­нес-режасини ишлаб чиқиб, ўз ишини очиши мумкин. Ногирон болаларни  тарбия­лаётган оналар учун ижтимоий иш ўрин­­ларини очиш режаланмоқда. Бунинг  учун  қўшимча маблағ ажратилади.

– Агар иш берувчилар ногирон бола­ларни тарбиялаётган оналарни иш би­лан таъминлашса, у ҳолда биз уларга 35 фоизли субсидия тўлаймиз, – таъкид­лади вазир.

Вазирлик манзилли ижтимоий ёрдам тўловларини белгилаш ва тўланиш шарт­ларини кескинлаштиришни ҳам ре­жа­лаяпти. Маълумотларга кўра, баъзи мин­та­қаларда даромадлар нотўғри ҳи­­­соб­ланган, ижтимоий шартнома ва бош­­қа ҳужжатлар тузилмай, ноқонуний тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилган. Шундай ҳоллар бўлганки, бир одамнинг ўзи 2-3 мартадан нафақа олган. Шу боис ҳам манзилли ёрдам олувчилар сони  қисқаради. 

Бу борада Мухит Ўтаршиев бош­қа­раётган Туркистон вилоят бандликни муво­фиқлаштириш ва ижтимоий дас­турлар бош­қармасининг ижтимоий меъёрлар ва иж­тимоий ёрдам бўлими бошлиғи Нази­ра Кенесбек қизига му­рожаат қилдик. Унинг айтишича, 1 июнгача берилган маълу­мотларга кў­ра, вилоятимиздан 50 170 на­фар оила­га ижтимоий ёрдам белги­ланган. 34 230 нафар киши бандликнинг фаол тад­бир­ларига жалб этилган.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-07-10, 19:17 74
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.