26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муҳтожлар кредитга ''айфон'' сотиб олмайди

ҚР Бош вазирининг ўринбосари Г. Абдиқалиқова матбуот анжу­манида фуқароларнинг қарз юкламасини камайтириш чоралари бўйича ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг Фармонини амалга ошириш ҳақида гапириб берди. Г. Абдиқалиқованинг айтишича, бу ка­би тадбирлар Фармонда келтирилган аниқ мезонларга кўра амал­га оширилади. Бу чоралар кафилликсиз олинган истеъмол кредит­ларини олган барчага ҳам қўлланилавермайди, айнан давлат ёрдамига ўта муҳтож кишиларга мўлжалланган.

Бош вазир ўринбосарининг  айти­шича, кўп болали оилалар – 4 ва ундан ортиқ 18 ёшгача болалари бор оилалардир. Агар бундай оилалар­нинг кредитлари бўлса, бу базалар бўйича кўриб чиқилади. Айни кун­­да давлатимизда боқувчисини йў­қот­ган қарийб 600 минг оила исти­­қомат қилади. Маълумотларга қа­­раб, мана шундай оилалардан қан­часи кредит тўлаётгани кў­риб чиқилади. Шунингдек, унинг ай­ти­­шича, банк­лар манзилли ёрдам ола­ёт­ган оила­ларнинг кредитлари бор-йўқлигини текширишади. 

Улар ҳақидаги барча маълумотлар рўй­хатга олинган. Шу боис ҳам маз­­кур масала юзасидан иккинчи даража­ли банклар билан учрашувлар кўз­­­­­­­­­­­­­­­лан­моқда. Албатта, уларнинг ҳам­­­­­маси ҳам кредит олишмаган. Биз­­­­­га фақат кредитлар тўлаётганлари маълум бўлади. Дастлабки маълу­­мот­ларга кўра, 443 минг оила дав­лат ёрдамига ўта муҳтож ва улар кре­дит олган. Бундай молиявий ёр­­дам кўрсатилишида кредит қайси мақсадлар учун олингани тер­гал­майди.

– Нима учун кредит олингани, пул нимага сарфлангани – у қадар чу­­­­­­қур таҳлил қилинмайди. Зеро, улар кам таъминланган фуқаролар бў­­либ, ижтимоий ёрдамга муҳтож­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дирлар. Сўнгги 2-3 ойда вилоят­ларда аҳоли билан учрашдик. Бу ма­салани кўтарганимизда бу қат­ламдаги шахс­­­лар қимматбаҳо буюм­лар, ай­­­тай­­­лик, айфон, супер теле­визор, ян­ги техника харид қилиш­­маяпти. Уларнинг маблағлари асо­сан таом, до­ри-дармон, даволаниш – ҳаёт учун зарур буюм ва маҳсулот­ларга сарф­ланяпти, – деди Г. Абди­қалиқова.

Аввалроқ ҚР Бош вазири ўрин­босари, Молия вазири Алихан Сма­илов Фармоннинг ижроси учун қан­ча маблағ ажратилишини айтиб ўтган эди. ҚР Миллий бан­ки раисининг ўринбосари О. Смоляков­нинг айти­шича, фуқаролар банклар­га муро­­­­жаат қилмасликлари керак, ваҳо­лан­­ки қарзларни кечиш иши аниқ вақт талаб қиладиган тадбир.

, 2019-07-10, 19:20 159
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.