26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналистлар Арисни тозалашди

Арис шаҳрида шанбалик ўтди. Унда Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳри­нинг журналистлари, ноҳукумат ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаол­лари иштирок этишди. Туркистон вилоят ички сиёсат бошқармаси уюштирган шанбаликда жамоат фаоллари, шаҳар кўчаларини тозалаб, Ариснинг ободон­лашувига ҳисса қўшишди.

Минтақадаги энг фаол нашр­лар ва телеканаллар, сайтлар ходимлари, республика ОАВ ва­кил­лари арисликлар билан бир­га эканликларини иш билан исботлашди.

 Шанбаликка ташаббускор бўлган Туркистон вилоят ич­ки сиёсат бошқармасининг  раҳ­бари Б. Тажибаев бугунги кунда Арис шаҳри нафақат қай­та шаклланаётгани, балки иншоотлар янги йўналишда таъмирланаётганини маълум қилди.

Шанбаликда иштирок эт­ган ОАВ вакиллари, жамоат фаоллари Арисдаги ижобий ўз­гаришлардан кўнгиллари тўқ­лигини келгусида ушбу шаҳарни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.

 Айтиш жоизки, вилоят ҳо­кими Ў. Шўкеевнинг топ­шириғи билан шаҳар 17 шўъбага бўли­ниб, қурилиш ишлари жадал юритиляпти. Уйларнинг том­лари ва ташқи қиёфаси тик­ланмоқда. Элимизнинг турли ҳудудларидан келган 500 тон­надан зиёд инсонпарварлик ёрдами ҳам ҳар бир оилага тенг тақсимланиб, аҳолига етказилмоқда. Бу ишга туман,  шаҳар ҳокимликлари билан бирга маҳаллий 780 фаол ҳам жалб этилди. Фуқаролик жамияти вакиллари, кўнгиллилар ҳоким­лик билан биргаликда, юрт­га хизмат қилишмоқда.  Шан­баликдан мақсад – жур­налист­лар ва жамоат фаол­ларини эзгу ишга жалб этиш ва уларга Арис шаҳрининг ҳақиқий аҳволини кўрсатиш.

2019-07-10, 19:22 684
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.