26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хавотирга ўрин йўқ

ҚР Мудофаа вазирлигининг муҳандис-сапёрлик бўлинмаларининг ўқ-дори қолдиқларини йиғиш борасида олиб борган ишлари натижасида ҳарбий арсеналга яқин жой (кириш тақиқланган ҳудуд)да ёнғин чиқди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Зарар кўрганлар йўқ. 

Бу ҳақда Арис шаҳрида ўтган брифингда Мудофаа вазирининг ўринбосари Б. Қурманбаев баён этди.

“Хавотирга ўрин йўқ. Ҳу­дудни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Хавф­­­­­сиз­ликка риоя қилиш бора­­сидаги барча чора-тад­бир­лар юритилди. Ёнғин ўт ўчи­рувчилар ёрдамида ўчирил­ди”, деди у.

Шунингдек, Бақит Жан­узақули маҳаллий аҳолини ваҳимага тушмасликка чақирди. 

Туркистон вилоят Фав­қулодда вазиятлар депар­таментининг бошлиғи Н. Жунисов шаҳардаги вазият барқарор эканлигини таъкидлади. 

“Арис шаҳрида ёнғин хавфсизлигига оид аҳвол барқарор. Фуқаролик ҳимоя органларининг 80 нафар ходими, 21та техникаси са­фар­бар этилган. 9та ёнғин­га қарши автомобиль ва 45 нафар қутқарувчи Мудофаа вазирлиги ходимлари билан биргаликда ишламоқда”,– деди Н. Жунисов.

Вилоят клиник касал­хо­наси бош шифокори М. Пашимовнинг айтишича, ша­ҳардаги 17та шўъбада “Тез ёрдам” машиналари навбатчилик қилишмоқда. Бугунги кунда амбулаториявий ёрдам тегишли даражада кўрсатилмоқда. 

Брифинг сўнггида му­тасаддилар кўчалар, уй­лардан ўқ-дори қолдиқлари топилган ҳолда, уларни қўл билан ушлаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳ­лантиришиб, зудлик билан 102 ёки 119 рақамига хабар қилишлари зарурлигини таъкидлашди.

, 2019-07-10, 19:26 75
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.