26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўлебий туманида 10та кичик сув электр станцияси қурилади

Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Тўлебий туманининг ҳокими Бухарбай Парманов шуни маълум қилди. 

Туман раҳбари ҳудудда бажарилган ишлар ва келгуси режаларга тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, келгусида муқобил энергияни ривожлантириш бўйича туманда 20 МВт электр энергиясини ишлаб чиқарадиган катта-кичик 10та сув электр станцияси қурилиши кўзланаётган экан.

Жорий йилда Жоғарғи Ақсу ва Сайрам дарёлари бўйида сармоя миқдори 1,5 млрд. тенгени ташкил қиладиган 5 МВт электр қуввати ишлаб чиқарадиган ГЭС фойдаланишга топширилади. Шунингдек, у давлат дастурларининг туманда муваффақиятли амалга оширилиши натижасида туман иқтисоди сезиларли даражада мустаҳкамланиб, аҳолининг турмуш шароити анча яхшиланганини ҳам маълум қилди.

– Жорий йил бюджет миқдори 17 млрд. тенгени ташкил этди. Ялпи минтақавий маҳсулот тўрт ойнинг ичида 20 млрд. тенгега етди. Асосий капиталга йўналтирилган сармоялар миқдори 1808,9 млн. тенге бўлиб, ўтган йил билан таққослаганда 104,3 фоизни ташкил этади. Саноат соҳасида жорий йилнинг тўрт ойида 7 млн. 456 минг тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Шундан қайта ишлаш соҳасида 6 млрд. тенгедан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, уларнинг саноатдаги улуши 87,9 фоиздир, – деди туман ҳокими.

Брифинг давомида туман ҳокими 

Б. Парманов минтақадаги 40 гектар ерга “Нұрлы жол” МЧБ қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган 6та корхона қуришни режалаштирганини ҳам айтиб ўтди.

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА., 2017-06-13, 14:22 699
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.