26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арис аҳолисининг 99,6 фоизи нафақага ҳужжат топширди

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев раислигида мажлис ўтиб, унда ҚР Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Қ. Ўскенбаев қатнашди.

Қ. Ўскенбаевнинг айтишича, барча шўъбаларда ишлар муваффақиятли юритилмоқда, бирорта шўъбада иш муддатидан кечикадиган бўлса, унга ёрдам кучи сифатида вилоятлардан қўшимча мадад сўралади.

Вазир ўринбосари қурилишларда ишчилар сонини кўпайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шаҳар ва шаҳар ташқарисидаги 20 км масофадаги ҳудудни ҳарбийлар текшириб, тозалаш ишларини давом эттиришмоқда. Махсус восита ёрдамида мониторинг юритилиб, фуқаролар учун ўқ-дорилардан хавф-хатар йўқлиги таъкидланмоқда.

Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлигининг вакили Р. Шпекбаев маълумот берди.

42та гуруҳдан иборат сапёрлар кучай­тирил­ган режимда ишламоқда, аҳоли муро­жаат­ларига ҳам зудлик билан етиб боради­ган навбатчилар уюштирилган.

Туркистон вилоят қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Е. Ахметов ша­ҳар­даги қурилиш ишлари ҳақидаги ахборот­лар­ни баён этса, вилоят молия бошқарма­си­нинг раҳ­бари А. Тасибаев 100 минг тенге на­фақа пу­лига ҳужжат топширганлар сони 99 фоиз­дан ош­ганини маълум қилди. Ҳужжатлар тек­ши­рил­гач, август ойининг бошида фуқаро­ларга ёрдам пули берила бошлайди.

Ҳар бир мутасадди раҳбар ҳисоботини тинг­­­­лаган вилоят ҳокими зиммадаги долзарб вази­фага катта масъулият билан ёндашувни та­лаб этди. Шаҳарни самарали бошқариш ва аҳо­лига қулай шароитларни яратиш учун 17та шўъбани келажакда ҳам қолдириш зарурлигини та­­­­­­­­­­­­­йинлади. Режадан кечикиб бораётган шўъба­лар ишини тезлаштириш таъкидланди.

, 2019-07-10, 19:30 116
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.