26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: ''Ахборот шаффоф ва ўз вақтида айтилиши зарур''

Арис шаҳрида амалга оширилаётган ишлар ҳамда маълумотлар ҳаққоний ва шаффоф бўлиши керак. Вилоят ҳокими девонининг навбатдаги селектор мажлисида минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев шундай деди. Жамғармага ўтказилган пуллар ва давлат томонидан бериладиган ёрдам ҳам жамоатчилик эътиборида бўлади.– Албатта, қисқа муддатда шаҳарни аслига қайтариш осон иш эмас. Давлат томонидан қўллов кўрсатилиб, тегишли ишлар бажарилмоқда. Афсуски, юрт тинчлигини бузишни истовчилар ҳамон топилади. Шулар билан якка тартибда иш олиб борилсин. Соҳага жавобгар раҳбарлар, айниқса, ҳарбийлар ҳамда бошқа ваколатли идоралар ахборотни шаффоф ва ўз вақтида бериб туришсин. Шундагина иш олға силжийди. Баъзи йигитлар ҳамон қўрқув исканжасида. Ваҳима қилавермай, ишга киришиш керак. Арисда рўйхатда турган ҳар бир фуқарога 100 минг тенгедан берилади, уйлари таъмирланади. Ҳеч ким қўлловсиз қолмайди, – деган вилоят раҳбари барча масъул шахсларга ишни муддатида ва сифатли бажаришни топширди.

ҚР Мудофаа вазирлиги бош штаби раҳбарининг биринчи ўринбосари Р. Шпекбаевнинг айтишича, ҳарбий мутахассислардан ташкил топган 42та гуруҳ Арис атрофини (10 чақирим масофагача) текшириб, қурол-яроғдан бутунлай тозалаган.

– Сапёрлар Арис шаҳри билан бирга Ақдала, Дермене овулларини ҳам текшириб чиқди. Мутахассисларимиз барча ҳудудларни назоратга олган. Ҳозир ҳарбий омборидан қурол-яроғлар кўчирилмоқда. Шаҳардан 60 чақирим узоқлик­даги махсус полигонда қурол-яроғ йўқ қилинади. Шу сабаб, соат 9.00дан 18.00гача бўлган вақтда портлаш овозлари эши­тилиши мумкин. Вазият тўлиқ назорат остида. Хавотирга ўрин йўқ, – деди у. 

Туркистон вилояти полиция департаменти раҳбари Қайрат Далбеков ёлғон ахборот тар­қа­тиш, ноқонуний намойишда қат­нашиш бўйича 10 одам қўлга олиниб, тушинтириш ва тергов ишлари юритилганини ва 4та жиноий иш очилганини айтди.

Вилоят ҳокимининг масла­ҳатчиси Уласбек Садибеков бар­ча шўъба ва штабларларда одамларнинг талаб-истаклари тингланаётганини айтиб, уй­лари яроқсиз ҳолга тушган ўттизга яқин оила билан учра­шув уюштирилиб, қўллов кўрсати­лишини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев аҳоли билан тегишли иш юритиб, масалаларни ижо­бий ҳал қилишни топширди. Шунингдек, Арис шаҳ­ри зиё­лилари, маҳаллий ижро орган­лари, депутатлар ва оқ­со­қол­ларни фаолликка чақирди.

2019-07-10, 19:34 152
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.