26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дилмурод салафийликдан бош тортдими?

Жамиятимизда кенг тарқалган диний ёт оқимлардан бири – салафизм. Аҳоли учун хавфли бўлган бу диний оқимнинг етакчиси Дилмурод Маҳаммадов ҳақида нималарни биламиз? Ўзини салафий деб атаган Дилмурод ким? У нималарни даъват қилиб, кимларнинг онгини заҳарлади? Қамоқхонада Дилмурод ўз диний қарашларидан воз кечдими? Бу саволларга Kazislam.kz сайтининг мухбири билан бўлган суҳбатда Павлодар вилоят конфессиялараро муносабатларни ривожлантириш ва таҳлил қилиш Марказининг директори Гулназ Мақсутқизи Раздиқова жавоб берди.  

– Гулнар Мақсутқизи, ўтган йили куз­да экстремизмни ташвиқот қилган, са­­­­­лафийликка даъват этган бир неча фу­қаро Қозоғистонга депортация қилин­гани маълум. Улар билан қандай ишлар олиб борилмоқда? Радикал оқимни тарғиб қилган салафийларнинг ўзлари бугунги кунда ўз диний эътиқодларини ўзгартиришдими?

 –  Ҳа, ўтган йилнинг кузи ва 2019 йилнинг баҳор ойларида ёт оқим вакилларига қарши кураш борасида салмоқли ишлар амал­га оширилди. Жумладан, Туркистон ви­лояти ва Шимкент шаҳридаги бузуқ оқим таъсирига берилган фуқаролар ва улар­нинг етакчилари судланди. Ушбу ҳу­дуд­да салафийликни тар­ғиб қилган етак­чилардан Ўктам Заурбеков, Пўлат Муҳиддин ва Дилмурод Маҳаммадовлар жиноий жа­вобгарликка тортилди. Айни пайт­да улардан иккитаси мамлакатимиздаги ахлоқ тузатиш маҳкамасида, биттаси эса шартли муддат билан жазосини ўтамоқда. Диншунос му­тахассислар ва руҳшунослар улар билан реабилитация ишларини юри­тишмоқда. Менга касбим тақозоси билан Қозоғистондаги салафийларнинг уч раҳбари билан ишлашга тўғри келганини алоҳида қайд этаман. Қолаверса, мендан бўлак, улар билан Шимкент шаҳрининг диний ишлар бўйича бошқармаси мутахассислари ҳам доимий равишда ишлашмоқда. Шу­ни таъкидлаш жоизки, қанча меҳнат қилин­масин, барибир, натижалар кўнгил­дагидек эмас. Сабаби, уларнинг тафаккурига ноанъа­навий оқим таъсири шу қадар син­гиб кетганки, бундан биратўла қутулиш осон эмас. Билишимча, бу каби одамлар салафийлик ғояларидан ҳеч қачон кечиб кета олмайди. Бугунги кундаги асосий масала – уларни жамиятимизга ва қозоғистонча ўзига хос хусусиятларга мослаштириш зарур.

– Ижтимоий тармоқларда айрим фу­қароларнинг фикрига кўра, ушбу дин етакчилари жамият учун ҳеч қандай хавф-хатар туғдирмаган, улар салафийлик ғояларини мўътадиллик билан етказишга уринган экан.

– Юқорида номлари зикр этилган етак­чилар ўз маърузаларини Интернет орқали, хусусан салафийчилар орасида кенг тар­қатишгани маълум. Уларнинг ҳаммаси ўз­ларини Қозоғистонда салафийликнинг мўътадил тарғиботи даъватчиси сифатида таништирган. Аслида-чи? Келажакда қо­зоқ халқининг миллийлигига, ўзлигига хавф туғдириши муқаррар. Хусусан, улар қозоқ халқининг мусулмончилик йўлида шаклланган тажрибаси ва ўзига хос тари­хий йўлини тан олишмайди. Масалан, мамлакатимиздаги барча террорчилик ҳаракатлари радикал салафий оқимининг вакиллари томонидан содир этилганини ҳам унутмаслик керак. Яширишнинг ҳо­жати йўқ, Сурияга урушга отланган қозо­ғистонликларнинг ҳаммаси ушбу оқим аъзолари.

– Яқиндагина сиз салафийлик оқими­нинг етакчиси Дилмурод Маҳаммадов билан иш олиб бордингиз. Дилмурод қан­дай қилиб салафийларга раҳбар бўлиб қолди?

– Дилмурод Маҳаммадов – этник ўзбек, Жанубий Қозоғистон вилоятида туғилган. Диншунослик ихтисослиги бўйича олий маълумот эгаси. Бир неча тилларда эркин сўз­лаша олади. Икки марта уйланган, 9 на­фар фарзанди бор. 20 йилдан зиёд Сау­дия Арабистонида яшаган. Олий маълу­мотни ҳам шу мамлакатда олган. Маълум­ки, 2000 йилларнинг бошларида давлатимиздан диний билим олиш ниятида кўплаган ёшларимиз хорижга чиқарилди. Тан олиш керак, ўша пайтларда Саудия Арабистонидаги талабаларнинг ўқишига зарур шарт-шароитлар бизникидан анча олдинда эди, албатта. Саудия Арабистони Қироллиги биздан борган “толиблар”га нафақат таълим, балки ётоқхона, иссиқ овқат, ҳатто уйига самолётда учиб бориб-ке­лиши учун чиптасигача олиб берар эди.  Бу етмагандек, яна йилда бир марта Маккага ҳожиликка бепул боришларига ҳам имкон яратган эди. Арабистонда диний билим ола­диган фуқароларга 150-200 доллардан ҳар ойда стипендия тўланарди. Сўнгги ўн йил ичида талабаларга ўз юртидан оиласини кўчириб келишига ҳам рухсат берилган. Албатта, бундай шароитларга эга бўлган Саудия Арабистони билан Қозоғистондаги диний даргоҳларнинг шароитларини тақ­қослаб бўлмайди. Ёшларимиз Арабистон тавсия этган имкониятлардан фойдаланиб, диний билим олиш учун шу юртга кўпроқ бора бошлади. Минг таассуфки, бўлажак “юлдузли диндорлар” ўзлари ўқиган юртнинг диний оқимлари таъсирига тушиб қолишди. Нафақат ўзлари, балки интернет орқали эл-юртимизга ёт бўлган оқим ғояларини даъват қилиб, ўз сафларини фаоллик билан тўлдиришга киришишди.

– Ушбу диний оқим ва унинг етак­чи­­ларининг маърузалари, ваъз-насиҳат­ларини тинглаб, жабр кўрган аниқ шахслар борми?Дилмуроднинг адашганлигини исботловчи далиллар етарлими?

– Бугунги кунда Дилмуроднинг ваъз-насиҳатларини тинглаб, экстремистик жи­­­ноятларга қўл урган 20 фуқаро судлан­­­ганлигини тергов аниқлади. Шу билан бир қаторда, амалдаги қонун-қоида­ла­ри­­мизга зид бўлган дунёқарашга эга гу­руҳ­лар шакллангани маълум. Масалан, салафийларнинг тарафдорлари қозоқ мил­латининг фуқаролик, миллий ху­­су­сиятларини тан олишмайди, аксинча бун­дай тушунчаларга мутлақо қарши. Айнан мана шу хислат бузуқ оқим вакилларининг асосий белгилари бўлиб ҳисобланади. Оқим аъзолари ушбу тушунчаларга маҳкам таяниб, давлат, жамоатчилик ишларига  умуман аралашмайди, мусулмон умматидан ўзларини тортиб туришади, ўзларидан бош­қаларнинг диний мафкурасини қабул қи­лишмайди. Шу тариқа мусулмонларнинг жамиятдан ажралиб қолган гуруҳига айла­нишади.

– Қамоқхонада Дилмурод нима ишлар қилди, кимларни ўз ғояларига даъват этди? Бунга мисоллар келтира оласизми?

– Қозоғистон Прокуратурасининг расмий сайтида Дилмуроднинг маърузалари ва материалларининг диний хулосаси эълон қилинган. Малакали мутахассислар бу ма­териаллар жамиятда миллатлараро, динлараро норозиликни келтириб чиқа­ришга йўналтирилган, экстремистик руҳда деб тан олишди. Дилмуроднинг ўз мух­лисларига айтган даъватларидан бир нечтасини мисол тариқасида келтирай: “Наф­ратланиш керак бўлса, насронийлардан наф­ратланиш керак. Яҳудийлардан эса нас­ронийлардан ҳам кўпроқ нафратланиш лозим. Тарихда яҳудийлар пайғамбарларни ўлдиргани маълум. Шу боисдан улардан қаттиқ нафратланиш керак”. Кўриб турга­нимиздек, шу маърузанинг ўзиёқ тинг­­ловчиларни ўзга миллат ва дин вакилла­рига нисбатан хайрихоҳликда бўлмас­ликка чақиради. Хусусан, Интернетда Дил­муроднинг маърузалари ичида бошқа дин ёки миллат вакилларига, масалан, нас­ронийлар, яҳудийлар, сўфийлар, шиалар эътиқодига нисбатан шубҳали қарашларини ифодаловчи даъватлари борлиги аниқланди. Бундан ташқари, бенамоз одамларга “бидъат­чилар”, “адашганлар”, “яҳудийлар ва насронийларнинг тарафдорлари”, “на­моз ўқимайдиганлар – гуноҳкорлар” деган айбларни қўяди. Дилмурод диний ки­тоб­лардан келтирилган парчалар, ман­балар орқали тингловчилар онгида ким­ларни ёмон кўриш кераклиги ҳиссини шакллантиради. Шунингдек, Дилмурод ўз мухлисларини, яъни ўзларини салафий­лар деб атайдиганларга “ҳанафий-моту­ридийлар” эътиқодидагилар билан ёки Исломнинг бошқа оқимлари вакиллари билан никоҳ ўқимаслик ҳақида турли хил ғояларни сингдирган. Буларнинг ҳаммаси яна бир карра Дилмуроднинг ақи­давий ғоялари жамият бирлигига рахна солаётганини далил­лайди.          

– Дилмурод танлаган йўли хато экан­лигини англадими? Ўзининг ноқонуний фао­лиятини қандай изоҳлайди?

– Дилмурод ўз хатосини очиқ тан олмай­ди. Қолаверса, ўз тарафдорларининг муно­сабатидан, яъни уни “дин йўлида азоб чеккан қаҳрамон” сифатида таърифлашларидан иродаси букилмай, тутқунликдаги қийинчи­ликларга мардона, чидам билан дош бер­­­­моқда. Бундан аввалги суҳбатда айтиб ўт­ганимдек, “харизматик раҳбар” синдроми мав­жудлиги аён. Табиийки, мазҳабсиз са­ла­фийларнинг вакиллари худди шундай иқ­ти­­­­дорли ва ўзгача фикрлаш қобилиятига эга. Лекин бу тоифадаги одамлардан ғу­рур­­ланишнинг ҳеч кераги йўқ. Чунки ёт оқим етакчилари нафақат ўзларини, бал­­­­ки бошқа минглаган одамларни ҳам тўғ­ри йўлдан адаштириб, ақидаларини ўз­гартиришга қодир. Дилмурод бунга қан­­­­дай эришди?  Дилмурод ҳам бошқа оқим­ларнинг раҳнамолари сингари хорижга диний билим олгани кетиб, ўзлаштирган юзаки билимларини  Саудия Арабистонида бошқалар билан баҳам кўра бошлайди. Ўша пайтда, кўпчилик Саудия Арабистонидаги асосий дин ваҳҳобийлик эканини билмаган эди. Шу тариқа қозоғистонликлар сала­фийлар йўлига эмас, балки салафийлик-ваҳ­ҳобийлик оқими таъсирига тушиб бора­ётганини ўзлари ҳам сезмай қолишди.  “Ҳаммасини биладиган устоз” деган ном­га эга бўлган оқим етакчилари мамла­катимиздаги масжид имомларининг ваъз-насиҳатлари ва фатволарини йўққа чи­қа­риб, ўз ақидавий ғояларини илгари сура бошлашди. Шу тарзда  атрофига ўзи­га ўх­шаб фикрловчи тарафдорларини тўп­лаб, “ҳаммасини биладиган устозлар” дан “раҳнамо”ларга айланишди. “Устозлар” ўзларини “шайхлар”га ўхшатиб, уларнинг йўлидан юриб, атрофидаги мухлислари онгига ўзларининг қарама-қарши амалий ва ақидавий қарашларини сингдира бош­лашди. Кейинчалик Ислом динини ниқоб қилиб, ноқонуний тадбирларга чиқиб, та­жовузкорлик ҳаракатларини амалга оши­ришди. Ваҳо­ланки, ёт оқимларнинг етакчилари ўзлари тузган давралардан ўз­лари чиқа олмай қолишди. Масалан, Дил­муродда турли оқим ва ҳизбларни бир­лаштирувчи куч мужассам, харизматик етакчилик қобилияти мавжуд. Шунингдек, унинг шахсиятида ўзига  бино қўйишлик, ишонувчанлик, мустақил ирода, таваккалчилик, тез ўзгарувчанлик, актёрлик, ўз ғояларига бўйсундира олиш ҳисси жуда кучли.

– Нима учун Дилмурод ўз диний таълимотини кўп йиллар давомида ин­тернет орқали қозоғистонликлар онгига сингдириб келишига йўл қўйилди? Нима учун унинг фаолияти тўхтатилмади?

– Сабаби, бошқа ёт оқимларнинг етак­чилари каби Дилмурод Маҳаммадов ҳам 20 йилча Қозоғистонда яшамади. У Қозоғистон жамиятидан узоқда бўлди, қонунларимиздан  бехабар эди. Қозоғистонда рўй бераётган жараёнлардан бехабар қолса-да, ўзла­рини салафийлар деб атайдиган “кўр тақ­лидчилари”га аниқ йўл-йўриқлар, дарс­лар ва фатволар берарди. Табиийки, Дил­мурод ўтган йиллар мобайнида диндор­ларимизнинг эътиқоди кучайгани, диний саводхонлиги ошгани ҳақида билмаслиги мумкин. Мамлакатимизнинг диний ишлар бўйича олиб бораётган сиёсати ҳам ри­вожланиб, Муфтият ходимларининг билим даражаси юксалди. Дилмурод билан бўл­ган суҳбатдан маълум бўлишича, у дунё­вийлик тамойилларини мутлақо инкор эта­ди. У Қозоғистон жамиятидаги маънавий қадриятлар, яъни бағрикенглик, динлараро ва миллатлараро тотувлик ва дўстлик ҳақи­даги тушунчаларга оид тасаввурга ҳам эга эмас.

– Дилмурод, ўзи туфайли қанча ёшлар азият чекканидан пушаймонми?

– Шуни таъкидлаш жоизки, Дилмурод Маҳаммадов ўз ихтиёри билан ўзига оғир юкни олди. Ҳеч ким, на расмий ҳокимият, на Қозоғистоннинг диний бошқармаси унга қозоғистонлик ёшларга диний билим ўргат, даъватлар қил деб мурожаат қилди. Уни бундай қилишга на ахлоқий, на ҳуқуқий ҳу­қуқлари бор эди. Ваҳоланки, юртимизда ди­ний билимни тарқатишга мўлжалланган расмий ахборий телеканаллар мавжуд. Лекин, шунга қарамасдан сохта дин етак­чилари зиммаларига шу қадар кўп нарсани олишиб, қозоғистонликларнинг диний савод­хонлигини оширамиз, деб ўз таълимоти йўлида ўзлари қурбон бўлишмоқда. Дил­мурод ҳам ноисломий ўқув даргоҳида таҳсил олиб, ўз олдига одамлар оқимини эргаштиришни мақсад қилиб, раҳнамолик вазифасини зиммасига олди. Ёт оқимга хос билимларни теран ўзлаштирган Дил­мурод ўзини раҳнамо санаб, бошқаларни ўз манфаатлари йўлида хизмат қилдира олди. Балки, у ўз тарафдорларини урушда қатнашишга ёки сохта ҳожиликка очиқ даъват қилмаган бўлиши мумкин. Лекин унинг ва бошқа раҳбарларнинг ваъз-насиҳатларини тинглаган кўпгина ёшлар Сурияга жиҳод дея урушга отланишди, сохта салафийларга айланишди. “Халифат” қуриш ғояси билан руҳи тетиклашганлар Қозоғистондан воз кечиб, уни “кофирлар мамлакати” деб аташ­ди, Сурияга эса “Соф Ислом” учун ку­ра­­­­­шишга отланишди. Уларнинг аксарияти уруш майдонларидан қайтмади, қанчаси ўша ёқларда қолиб кетгани ҳам номаълум. Энг афсусланарлиси, бу йўлда ўз ота-она­лари томонидан олиб чиқиб кетилган бе­гуноҳ болалар ҳам ҳалок бўлишди. Ҳозир юртимизга қайтариб келтирилган ўша фу­қаролар террорчилик ва экстремизмни тар­­­­­ғибот-ташвиқот қилгани учун жиноий жазоларини ўтамоқда. Улардан нима учун Сурияга бординглар, деб сўрасак, аввало, Дилмуроддан эшитган даъватларини айти­шади. Демак, агар улар Дилмуроднинг ваъз­ларини тингламаганда, эҳтимол са­ла­­фий ҳам, экстремист ҳам бўлмаган бўлар­­ди. Яна ким билади, дейсиз. Ҳозир Дил­муроднинг айби тақдирлари барбод бўл­ган ёшлар туфайли маълум бўлиб ту­рибди. Балки уни тўғридан-тўғри айбдор деб аташ ҳам ўринлимасдир, лекин барибир бе­восита унинг таъсири катта бўлгани исбот­­­­ланган ҳақиқат. “Ортингиздан эргашган та­­­­рафдорларингиз бошига тушган ишларда ўзин­­­­­­­гизни айбли санайсизми?”деб савол бер­ганимда, унинг жавоби шундай бўлди: “Мен ахир ҳеч кимни мажбурлаганим йўқ, ҳар ким ўз ихтиёри билан даъватларимни тинг­­­­­лаган”. 

 Нима учун унда у ижтимоий тар­моқ­ларда фаол ишлади, ўз роликларини яратди? Эн­­­­­­диликда эса ўз айбини шогирд­ларига ағдариб, ўзидан масъулиятни соқит этмоқда. Ахир, экстремистик ҳаракатларга  олиб келадиган ёки алоқадор чора-тад­бирларнинг ҳаммаси жазоланади, бу дав­­латимизнинг нуқтаи назари-ку. Айтганча, суҳбатимиз сўнггида ижобий жиҳатлар ҳам намоён бўлди. 

“Эҳтимол, мен туфайли ҳозир кўплаб йигитлар қамоқхоналарнинг маҳбусларига айланишгандир. Балки Аллоҳ оналарнинг қарғишларини эшитгандир, шу сабабли  мен ҳам шу ердаман”, деди Дилмурод.

– Суҳбатимиз сўнггида Дилмуроднинг тарафдорларига, яъни уни шу кунга қадар бегуноҳ деб ҳисоблаётган, унинг маърузаларини жон-дили билан тинг­­­­­­­лаётганларга нималарни етказган бў­лардингиз?

– Менимча, Қозоғистонда салафийлик оқими аъзолари ўз етакчиларининг қа­мал­­­ганларига қараб, тегишли хулоса чи­қаришлари зарур. “Жусан” тадбири ту­­­файли қозоғистонликларни жанговар ҳа­ракатлар содир этилаётган ҳудуд­­­­лар­дан қайтариб олиб келиниши ҳар бир салафийни ўйлантириши ке­рак. Сала­фийликнинг экстремистик ғоя­ла­рига чек қўйилиб, жамиятга қарши зид­диятларни тўхтатиш шарт. Салафийлар мам­ла­катимизнинг миллий қадриятларига хавф-хатар туғдирмаслиги, давлат билан уй­ғунликда яшаб, миллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳурмат қилишлари тақозо этилади. Реабилитация марказларининг мутахассислари, масжид имомлари уларга ҳар доим ёрдам беришга тайёр. Анъанавий Ислом эътиқодидаги мусулмонлар адаш­ганларни кечириб, Қозоғистонда ягона мусулмон уммати бўлиб яшашга тайёр. Экстремизм ва терроризм учун жазоларини ўтаётган йигитлар эртами-кечми, қамоқ­хоналардан чиқади. Бугунги кунда бизнинг вазифамиз – улар тафаккурига миллий қадриятларимизни сингдириш, фаол фуқа­ро­лик нуқтаи назарни ўзлаштиришга ёр­дамлашишдир. Ва уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиб, зиддият-тўқнашувларсиз яшаб кетиши, энг аввало, улар билан иш олиб борадиган теологлар, руҳшунослар зим­масидаги юкдир. 

– Суҳбат учун раҳмат, Гулназ Мақ­­­сутқизи!

Суҳбатлашган Айгул Эсеналиева, 2019-07-12, 18:42 931
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.