26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги қиёфадаги қутлуғ даргоҳ

Шимкент шаҳрининг “Мирас” мавзесида келгуси йилда 175 йиллиги нишонланадиган улуғ қозоқ оқини ва файласуфи Абай Қўнанбаев номидаги 1200 ўқувчига мўлжалланган хусусий ўрта мактаб фойдаланишга берилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдирахимов иштирок этиб, замон талабига мос янги таълим масканининг очилиши билан барчани муборакбод этди ҳамда бундай хайрли ишнинг ташаббускори бўлган, мактаб муассиси, таниқли тадбиркор, Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи Низомхон Сулаймоновга миннатдорчилик билдирди. 

Қозоғистон Республикасининг “Давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисида” Қонуни асосида бунёд этилган мазкур муассасанинг синф хоналари телевизор, компьютер, интерфаол тахталар билан жиҳозланган, шунингдек, унда ўқитувчиларнинг ишлаши ва дам олишига мўлжалланган хоналар, тиббиёт бўлими, руҳшунос ва логопед хоналари, ёзги бассейн, спорт ва мажлис заллари, муҳташам ошхона мавжуд.

Қисқа муддат – атиги 6 ойда қад кўтарган мазкур таълим масканини кўздан кечирган шаҳар ҳокими бу жойда ўқувчиларнинг чуқур ва пухта билим олиши учун яратилган шароитларга юқори баҳо берди. 

Ўрни келганда эслатиш даркор, бугунги кунда Шимкент шаҳрида янги шаклда фаолият кўрсатаётган таълим масканларининг сони ортиб бормоқда. Жумладан, 2018-2019 ўқув йилида шаҳардаги 11та хусусий мактабда 4200 ўқувчининг билим олиши учун давлат буюртмаси асосида тегишли маблағ ажратилди.

Мактабда таълим рус, ўзбек, қозоқ тилларида олиб борилади. Ўқиш бепул, инглиз тили чуқур ўргатилади. Узайтирилган кун гуруҳларида ўқувчилар уй вазифаларини тайёрлашади, шунингдек, тилларни ўрганиш, шаҳмат, шашка, хореография, мусиқа, бичиш-тикиш ва ҳунармандчилик тўгаракларига қатнашадилар. 

Мактаб директори Роза Пак чуқур билимли ва тарбияли ёшларни етиштиришда мактаб жамоасининг ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишини таъкидлади. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-07-12, 19:24 123
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.