26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош вазирнинг Арисга навбатдаги сафари

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин шаҳардаги портлашлардан зарарланган уйлар, ижтимоий иншоотлар ва муҳандислик тармоқларини тиклаш тадбирлари билан танишиш мақсадида Арис шаҳрига келди.

Ҳукумат раҳбари штаблар ишини текшириб, “Көктем-1”, “Көктем-2” кичик туманларидаги уйлар, мактаб, болалар боғчалари, темирйўл вокзали ва шаҳар шифохонасидаги ишлар билан яқиндан танишди. Бош вазир, шунингдек, Аҳолига хизмат кўрсатиш марказига борди. Туркистон вилояти штабида Асқар Маминга Арис шаҳри аҳолисига 100 минг тенгедан ёрдам пули тўлаш бўйича олиб борилаётган ишлар баён этилди.

Юқорида қайд этилган иншоотларни кўздан кечиргач, Бош вазир Асқар Мамин раислигида Арис шаҳрини тиклаш масалалари юзасидан кенгаш ўтди.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳар аҳолисига ижтимоий ёрдам доирасида 650 кам таъминланган ва кўп болали оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам тайинланиб, маблағни эгаларига бериш бошланганини айтди.

Арисдаги ҳолатга мутасадди вазирликларнинг раҳбарлари ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари, тиббий хизматлар кўрсатиш, хусусий уйларни тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот беришди. 

Алмати вилояти ҳокими А. Баталов, Ақмўла вилояти ҳокими Е. Маржиқпаев, Ақтўбе вилояти ҳокими О. Ўразалин, Атиров вилояти ҳокими Н. Нўғаев, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Д. Ахметов, Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов ўзларига ажратилган шўъбаларда иш қизғин кетаётганлигидан воқиф этдилар.

Бугунги кунда 676та уйни таъмирлаш ишлари ниҳоясига етган. 3040та хусусий ва кўп қаватли уйларда ишлар давом эттирилмоқда. Бунга 190та пудратчи компания, 5 мингга яқин қурувчи ва 207та махсус техника жалб қилинган. Шунингдек, 66та ижтимоий объектларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Кенгаш мажлисига якун ясаган ҚР Бош вазири Асқар Мамин Арис шаҳрини тиклаш ишларида барча вилоятлар, миллий компаниялар, йирик бизнес вакиллари фаол қатнашаётганини таъкидлади. Мажлисда шаҳарни тиклашга доир асосий ишлар 1 августгача тугалланиши лозимлиги тилга олинди.

Ҳукумат раҳбари зарар кўрган тадбиркорлик иншоотлари, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаларини вақтида тиклашни, таълим масканларини янги ўқув йилигача шай ҳолатга келтиришни топширди.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2019-07-12, 19:28 106
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.