26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкасбларимизга омад ёр бўлсин!

Қозоғистонда Ўзбекистон йили ҳам­да Ўзбекистонда Қозоғистон йили, қато­ра­си­га икки йил икки қардош, қўшни мам­лакатларнинг ўзаро аҳил қўшни­чили­гини мустаҳкамлаш учун хизмат қила­ётга­ни рост. Ўтган йили Қозоғистонда Ўз­бе­кис­тон йилининг расмий очилиши 15 март­га, ёпилиш маросими 28 ноябрга тўғ­ри келганди. 

Ушбу сана доирасида кўплаб иқ­­тисодий-сиёсий, маданий-маърифий тад­бирлар ташкил этилди. Жумладан, мам­лака­тимиз­нинг асосий оммавий ахборот воси­таси – “Хабар” телекорпорациясининг “Қа­зақ ТВ” каналида ўзбек бўлими очилди ва унинг кўрсатувлари ўзбек тилида ҳам бе­рила бошлади. Бугун сизни ана шу бўлим фао­­­лияти билан  таништиришни ният қилдик.

“Жанубий Қозоғистон” газетасида од­дий мухбир-таржимонликдан бош муҳар­рир лавозимигача фаолият юри­тиб, кенг жамоатчиликка танилган Абдумалик Сар­монов(суратда) айни пайтда ўз­бек бўлимида таржимон си­фатида ишламоқда. Унга саволлар би­лан мурожаат қилдик.

– “Хабар” агентлигида ўзбек таҳририятини очиш ғояси қачон пайдо бўлди?

– “Хабар” телекор­порацияси нафақат Қозо­ғистон, балки бутун Марказий Осиё медиа кенглигида муносиб ўрин эгаллаган оммавий ахборот воситаси. 2002 йилда ушбу компания тасарруфида Caspionet номи билан биринчи миллий йўлдошли телевизия канали ўз ишини бошлади. 2016 йилда эса  “Бiлiм және Мәдениет” канали билан бирлашди ва ўзининг ягона бренди – “Kazakh TV”га айланди. Эндиликда у республикамизнинг маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналари ва замонавий ҳаёти ҳақидаги ахборотларни жаҳонга узатади.  Даст­­­­­­лаб уч тилда (қозоқ, рус, инглиз) иш бош­лаган бўлса, айни дамда қирғиз ва ўзбек тилида ҳам бўлимлар очилган. Ўзбек бўлими ўтган йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида фаолиятини бошлади. Унинг бош продюсери Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё ви­лоят телевидениесида масъул лавозимларда ишлаган Хуршида Абдуллаева. 

– Демак, қўшни мамлакатлардан ҳам мутахассислар жалб этилган?

– Ҳа, умуман олганда, “Қазақ ТВ”да Европа, Осиё, Америкадан келиб ишлаётган мутахассис бор, зеро, барча мақолалар беш тилда узлук­сиз берилади. Халқаро таҳририятда 60 хо­дим фаолият юритади. Очиғини айтсам, ўз­бек бўлимида иш бошлаш дастлаб қийин бўл­ди. Ахир ҳар ишнинг боши қийин бўлади, де­ганларидек, қўйиладиган талаб-шартлар ҳам қатъий эди. Бу бўлимда вилоятимиздан  Муаттар Озодова ҳам меҳнат қилмоқда. 

– Ишларингизга омад!

Н. МАВЛОНОВА, 2019-07-15, 10:36 116
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.