26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асосий мақсад – бор имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш

ҚР Президенти Қ. Тўқаев бу йилги иқтисодий кўрсаткичлар аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга ижобий таъсирини кўрсатишини маълум қилди, деб хабар беради ҚозАхборот. 

“Кун тартибидаги долзарб масалаларнинг бир қатори юзасидан тегишли қарорлар қабул қилишимиз керак. Аввало, ўтган йилнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиёт натижаларини кўриб чиқамиз. Умуман олганда, январь-июнь ойларида яхши кўрсаткичларга эришдик, деб дадил айтиш мумкин”, деди Давлат раҳбари Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида. 

Шунингдек, мазкур йиғилишда Давлат раҳбари аҳолининг банклардан қарзларини узишда ёрдам бериш борасидаги тадбирни тегишли даражада амалга ошириш вазифасига ҳам кенг тўхталди. “Тўлашга лаёқатли бўлмаган фуқароларнинг қарзларини камайтириш борасидаги ишлар қандай бажарилмоқда?”, деб сўради Давлат раҳбари Миллий банк раиси Е. Дўсаевдан. 

“Жорий ишларни Ҳукумат билан биргаликда 2 блокка ажратдик. Биринчи блокда давлат мадади бериладиган фуқаролар тоифасига тегишли маълумотларни текшириш ишлари юритилди. Маълумотлар базасини таққослаш ишлари шу ҳафтада Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ниҳоясига етказилади. Келаси ҳафтадан бошлаб июль ойининг охиригача иккинчи даражали банклар ва кичик насия берувчи ташкилотлар, шунингдек, муаммоли насиялар жамғармаси билан фаолият бошланади. Тахмин қилишимизча, 1 сентябргача банкларга алоқадор тўловлар масаласи ҳал бўлади. Жарима ва пеняларга доир ишларни эса 1 августгача битирамиз”, деди Е. Дўсаев. 

Президент бир марталик акция давомида барча ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш лозимлигини уқтирди. 

Бундан ташқари, Давлат раҳбари мамлакатимизда уй-жой масаласи қатъий назоратда эканлигини алоҳида қайд этди. “Умуман, уй-жой муаммосини қатъий назорат остида ушлаш лозим. Бошпана масаласи юртимиздаги энг ўткир ва долзарб муаммо эканлигини тушунмоғингиз даркор. Кейинги пайтда бу масала нечоғли кескинлашганини кўрмоқдасиз. Шу сабабли уни ҳал этиш йўллари бўйича таклиф-мулоҳазаларни беринг”, деди Президент Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазири Р. Склярга. 

2019-07-15, 18:47 498
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.