26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
100 минг тенге кимларга берилади?

Арис шаҳридаги фавқулодда вазиятга доир аҳолига 100 минг тенге нафақа тўлаш бўйича турли саволлар туғилмоқда. 

Қўшни аҳоли манзиллари аҳолисидан ҳам саволлар бериляпти. Бироқ мазкур нафақа ҚР Ҳукумати тасдиқлаган рўйхат бўйича берилади. Шу жумладан, Арис шаҳри бўйича – 44 994 киши, Ақдала қишлоқ округида – 4324 киши, Қўжатўғай қишлоқ округи бўйича – 4232 киши, Дермене қишлоқ округида – 2052 киши. Умуман, биринчи навбатда 55602 фуқарога 100 минг тенгедан 5,6 млрд. тенге миқдорида нафақа тўланиши режаланмоқда. Уни тўлашга ҚР Ҳукуматининг захирасидан 3 млрд. тенге, вилоят бюджетидан 1 млрд. тенге ва махсус ташкил этилган “Туркистан” ижтимоий жамғармасига келиб тушган маблағдан 1,6 млрд. тенге ажратилиши кутилмоқда.

Маҳаллий аҳолидан ҳужжатларни қисқа муддатда жамлашга Арис шаҳридаги 17 шўъбада тасдиқланган тегишли мутахассислар ва туман, шаҳар ҳокимликларининг ходимлари жалб этилган. Улар жорий йилнинг 3 июлидан бошлаб нафақа олишга аризалар йиғишяпти.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-07-15, 18:53 93
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.