26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиёт бўлинг, жазирама!

Қозоғистонга қаттиқ жазирама – иссиқ кириб келди. Шу кунларда мамлакатимизда ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлмоқда. Хўш, жазирамали об-ҳавода офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Бундай “экстремал” ҳолатларда одам ўзини қандай тутиши лозим?

Мутахассислар маслаҳати

Маълумотларга қараганда, шу йилнинг июль ойида Қозоғистон, хусусан, унинг жанубий минтақаларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кундузи 39-43 градусга етмоқда. Аҳоли бундай аномаль иссиқ кунларда қандай кийиниши ва овқатланиши лозим?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган енгил кийимларни кийиш тавсия этилади. Табиий матолардан тикилган кийимларнинг рангига ҳам эътибор қаратиш муҳим. Қора ва жигарранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Бош кийим кийиб юриш муҳим

Сабаби, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш керак. Чунки, бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, иссиқда бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, офтоб уриш ҳолатига олиб келади. Бунинг оқибатида иситма чиқиб, тери қизаради, ҳолдан тойилади, нафас олиш қийинлашади. Юрак уриши ҳам тезлашиб, бош оғрийди, кўнгил айнийди, қайт қилиб, ҳушдан кетилади.

Тиббиёт ходимларининг тавсияларига кўра, агар  зарур бўлмаса, соат 11.00дан кечки соат 17.00га қадар кўчага чиқмаган маъқул. Айнан мана шу вақтда қуёш фаоллиги кузатилади. 

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

 Ёш болаларда офтоб уриш ҳолатлари катталарга қараганда кўпроқ кузатилади. Чунки, ёш болаларнинг организми ташқи ҳароратга ўта таъсирчан бўлади. Териси қизариб, тана ҳарорати кўтарилса, ҳолдан тойиб, кўнгли айниса, бесабаб хархаша қилса, тез-тез нафас олса, билингки, болага кун теккан. Дарҳол, устидаги кийимларини ечиб, горизонтал ҳолатда ётқизиш керак. Ҳар 5-10 дақиқада латтани ҳўллаб, танасини артиш ва узлуксиз равишда сув бериб туриш шарт. Кечиктирмай, “Тез ёрдам”га хабар бериш тавсия этилади. Катта одамни офтоб урса, унга ҳам шу тарзда биринчи ёрдам кўрсатилади. Яъни соя жойга ётқизилиб, уст-бошлари ечилади. Муздек сувга чойшабни ҳўллаб, бутун танасига ўралади, бошига муздек сочиқ босилади. Суюқлик ичирилади ва “Тез ёрдам” чақирилади. 

Қандай овқат еган маъқул?

Иложи борича, кундаликдаги овқатланиш рациони енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева-сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Организмни иссиқ кунда етарли миқдорда сув билан таъминлаш, мақсадга мувофиқдир. Кунига 1,5-3 литрдан кам сув ичмаслик керак. Алкогол ва газланган сувлар, ширин ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик даркор. Имкон қадар салқин таомлар, кўжа, айрон тановул қилиш фойдалидир. Сурункали касалликлар билан оғрийдиган беморлар, оғир асоратларга дуч келмаслик учун шифокор билан маслаҳатлашгани маъқул. 

Жазирамада кўк чойнинг фойдали хусусиятларини унутманг.

Н. МАВЛОНОВА, 2019-07-15, 18:55 630
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.