26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
10 млн. тенгелик ёрдам арисликларга етказилди

Арис фожеаси  нафақат туркистонликлар, балки барча қозоғистонликлар, ҳатто қўшни давлатлардаги ҳамюртларимизнинг ҳам бошини қўшди. Халқ оғир дамларда бир-бирига елкасини тутди, белига мадор, таянч бўлди. Натижада моддий зарарлар қопланиб, ҳамюртларимизнинг бошпаналари тикланяпти, Арис кун сайин ривожланаётган шаҳарга айланяпти.  Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари  ушбу фожеа бошланиши билан арисликларга мурувват кўрсатиш тадбирларини бошлаб юборди ва уни тизимли равишда давом эттиришяпти.

Куни кеча Қозоғистон ўзбек­­­­­­лари этномаданият бирлаш­­­­­­маларининг “Дўстлик” ҳамжа­­­мияти фаоллари қурилиш мате­­­­риал­лари ортилган 10та юк ма­­­­­шинасини Шимкентдан Арис шаҳрига ёрдам сифатида  жўна­­тишди. Қарийб 10 млн. тенгелик инсонпарварлик ёрдами офат юз берган ҳудуддаги Шимкент шаҳрига бириктирилган 10-сонли  шўъбага етказилади. Шим­кент­нинг “Евролюкс” қурилиш жи­ҳозлари корхонаси яқинида жам­­­­­ланган юк машиналари фидойи ҳамюртларимизнинг ду­ои фоти­­­­ҳалари билан йўлга отланди.

– Қозоғистон халқи Ас­сам­­­­­блеясининг аъзо­лари офат юз берган даст­лаб­ки вақтдан бош­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаб қўл­дан келган ёр­­­­­да­­­­­­­­­­мини аяш­маяпти. Эт­­­­­номаданият бирлаш­ма­­­­­­­ларнинг би­ри маблағ билан, бири жиҳозлар билан бу савоб­ли ишга  улуш қўшиб келяпти. Қозоғис­тон­­­­­­­­лик­­­­­­­­­­ларнинг бирдам­­­­лиги ма­на шундай офатга ҳам қарши тура олишини кўр­сатяпти. Бир тан бир жон бўлсак, эришмайдиган чўқ­­­қилар, енгилмайдиган офат­лар йўқ. Қозоғистон халқи Ассамблеяси эса ушбу му­­­раккаб даврда умумий 89 млн. тенгелик ёрдам бериш­­­­га муваффақ бўлди. Қозо­­­­­­­ғис­­­­­­­­­тон ўзбеклари ҳам бу эзгу­лик­­­­­­­дан четда қолишмади. Офат бошланганидан буён 15 млн. тенгедан зиёд ёрдам маблағи ажратилди. Мана, бу­­­гун эса улар­­­­­­­­­га яна 10 млн. тен­гелик қури­­­лиш жиҳозларини юбор­яп­миз. Барпо этилаётган уйларда фа­­­қат тўй-томошалар бўлишига тилак­­­дошмиз, – дейди  “Дўстлик” ҳам­жа­­­­­­миятининг раиси Икромжон Ҳошимжонов.

– Бир мусулмон бошига туш­ган мусибат, бутун мусулмон бо­шига тушган мусибат, дейилган муқаддас қудсий ҳадисда. Шун­­­­­га амал қилган ҳолда, ҳам­­­­­­­­­юрт­­ларимизнинг бошига туш­­­­­­ган оғир кунларни бутун диндошла­­­­­­римиз мусибати деб қабул қи­­либ, қўлдан келганча ёрдам бе­­ришга киришдик. Тадбиркор би­родарларимиз мурувватини аяшмаяпти. Оллоҳ улардан эз­­­­гулигини, ишларидан барака­сини аямасин, – дейди мен билан суҳ­батда арисликларга қарийб 1 млн. тенгелик моддий ёрдам бер­ган, тадбиркорлар рўйхатини бош­­қараётган таниқли меценат Фа­роғат Ҳожиматова.

– Қозоғистонимизда 130дан зиёд этнос ва­­кил­лари исти­­­қомат қилса, уларнинг шод­лиги ҳам, қай­ғуси ҳам бир. Ҳам­­жа­­­­­­мия­тимиз би­­­­­лан бир­­га­­­ликда хай­рия кар­вонини уюш­тирдик. Офат­­­­нинг ол­дини олиш, уни бар­тараф этишда оз бўл­­са-да улушимизни қўш­­сак, ўзимизни бах­­ти­ёр ҳис қилардик. Зе­ро, қушнинг ҳам уяси бузилмасин, дейди до­но ҳалқимиз. Арис­лик ҳамюртларимиз бош­паналари тикланиб, ҳа­ли кўп қувончли  дам­­­­­­ларга гувоҳ бў­лиши­ларига шубҳа йўқ, – дей­ди Шимкент ша­ҳар ўз­бек этномаданият бир­­­­­лашмаси раиси То­ҳир Ҳакимбеков.

 Кексаларимизнинг дуолари билан “ҚР ўзбеклари  ”Дўстлик” ҳамжамиятининг “Дўстлик” кар­­­­­­­­­­вони” ёзуви илинган 10та юк ма­­шинаси Арисга отланди. Ҳам иш берувчи, ҳам солиқ тў­ловчи сифатида тадбиркорлик қи­­­лаёт­ган ва шу билан бирга, жабр­дийда ҳалқимизга ёрдам қўлини чўзиш имкониятини ҳам топган халқ фарзандларидан барча миннатдор. 

Улар – фахримиз!

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-07-16, 10:49 111
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.