26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятимиз вакиллари Таразда бўлди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев бошлаган делегация хизмат сафари билан Жамбил вилоятида бўлди. Делегация аъзоларини шу вилоят ҳокими Карим Кўкирекбаев чегара минтақада кутиб олиб, бир неча йирик ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий лойиҳалар билан таништирди.

Жанубийқозоғистонлик делегация даставвал қуёш нуридан қувват оладиган “Бурное Солар-1” станциясида бўлди. Лойиҳага сарфланган ялпи сармоя қиймати 122 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Марказий Осиёдаги энг йирик станция қурилишини “Самурық-Қазына Инвест” МЧБ Англиянинг UG Energу Limited компанияси билан бирга юритган. 

Сафар давомида Жанубдан борган меҳмонлар Тараз шаҳридан 12 чақирим масофада жойлашган Айша биби мақбарасида тўхтади. Ушбу тарихий жой ўрта аср меъморий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Шу кунгача муқаддас қадамжонинг фақат ғарб томонигина сақланган. Мақбара 60 хил нақшлар ўйилган эпиграфик белбоғ билан ўралган.

Жансейит Қансейитули бошлаган бир гуруҳ депутатлар, шунингдек, “Қорахон” мақбараси ва “Кенесхан ҳожи” масжидида бўлишди. “Қозоқ хонлигига – 550 йил” мажмуаси қошида Авлиё ота зиёлилари билан мулоқотда бўлишди. 

Қадимий шаҳар тўрида Керей ва Жанибекхоннинг тимсоллари яққол кўзга ташланиб турибди.

Сафар давомида делегация аъзолари “Тараз-Арена” спорт мажмуасига ҳам бордилар, Олимпиада спортчиларини тайёрлайдиган “Атлетик” ўқув-машқ мажмуасининг фаолияти билан танишдилар. Алоҳида спорт мажмуалари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда турли ёшдаги фуқароларни ҳаваскор ҳамда касбий спорт турлари билан шуғулланишга ёппасига жалб этиш мақсадида қурилган.

Жанублик делегация аъзолари минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган “Казфосфат” МЧБ иши билан танишдилар. Корхона ўз фаолиятини минерал ўғитлар, сариқ фосфор ва унинг дастлабки маҳсулотларини ўтказадиган бозорни аслига келтиришдан бошлаган. Биродарлик озуқа учун ишлатиладиган ортофосфор ишқори, гидратланувчи натрий учполифосфат каби янги маҳсулот турларини чиқаради. Маҳсулотнинг 95 фоизини хориж давлатларига экспорт қилади.

Сафар давомида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев янгидан очилган Жамбил Жабаев номли “Руҳоният” маънавий ривожланиш марказида бўлди, унинг биринчи қаватида жойлашган экспозиция билан танишди. Мазкур марказ Жамбил вилояти таниқли арбобларининг тарихини, юрган йўлларини таҳлил қилиб, маънавий ривожланишни кўзда тутади. 

Авлиё ота диёрига қилинган сафарни Маънавий марказда якунлаган минтақа раҳбари Буюк Ипак йўлида жойлашган кўҳна шаҳар кундан кунга гуллаб-яшнаётганини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг ушбу марказдаги эсдалик китобчада дасхат қолдирди.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-13, 14:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.