26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида халқаро автомагистраль йўли очилди

“Бейнеу – Ақжигит – Ўзбекистон чегараси” халқаро автомагистралининг тантанали очилиш тадбири ўтди. Унда ҚР Бош вазири А. Мамин иштирок этди.

Ушбу халқаро автомагистрални қайта таъмирлаш масаласи икки давлат раҳбарлари томонидан 2017 йил 23 март куни Нур-Султан шаҳрида имзоланган Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларациядан ўрин олган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов бошчилигидаги делегация тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегация, қурувчи-мутахассислар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари қатнашган тадбирда мазкур халқаро аҳамиятга молик йўлнинг қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши икки давлатнинг қардошлик ва яқин қўшничилик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат эканлиги таъкидланди.

Автомобиль йўлининг узунлиги 84 километрни ташкил этади. Мазкур йўлни реконструкция қилиш ва уни Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси орқали ўтувчи халқаро автомобиль йўл билан туташтириш учун 108 миллион АҚШ долларилик маблағ йўналтирилди.

“Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” автомагистрали мамлакатларнинг иқтисодиёти юксалиши ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ортишига хизмат қилади. 

, 2019-07-17, 19:36 215
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.