26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғалла ўрими авжида

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Ўрдабоши туманининг Бўржар овулидаги “Мақта компанияси” МЧБга ташриф буюрди. У ерда минтақа раҳбари қишлоқ хўжалиги соҳасида бажарилаётган ишлар билан танишди. Деҳқонлар билан учрашиб, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини тинглади. Шундан сўнг,  ҳоким комбайнда буғдой ўрди. 

16 июль кунги маълумотларга кўра, вилоятдаги буғдойнинг 44 фоизи ўрилиб, 94 минг гектардан 183 минг тонна хирмон уюлган. Миришкорларнинг режасига кўра, 218 минг гектарнинг ҳар гектаридан 21 центнердан ҳосил олинса, 463 тонна хирмон кўтарилади. 1012та комбайннинг 95 фоизи мавсумга тайёр.

Бугунги кунгача вилоятда 211,4 минг тонна картошка, 553,3 минг тонна сабзавот, 592,4 тонна полиз экинлари йиғиштириб олинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички эҳтиёждан ортиғи Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва шимолий вилоятларга, шунингдек, яқин чет мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Соҳа мутасаддиларининг айтишича, йил охиригача 2,7 млн. тонна картошка, сабзавот, полиз экинларини йиғиб олиш режалаштирилган.

– Вилоятимизда жорий йилги қишлоқ хўжалиги экин майдони 823 минг гектарга етди. Бу ўтган йилгидан 9,8 минг гектарга ортиқ. Арпа 1,8 минг гектарга ортиб, 40 минг гектарга, маккажўхори 2,2 минг гектарга ортиб, 46 минг гектарга, картошка, сабзавот, полиз экинлари 5,9 минг гектарга ортиб, 119,8 минг гектарга, мол озуқаси 15,9 гектарга ортиб, 205,8 гектарни ташкил қилди. Буғдойзорлар 218 минг гектарга етса, озуқабоп экинлар 96,8 минг гектарни ташкил қилди, 129 минг гектарга эса чигит қадалди, – деди вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Нурбек Бадирақов.

Далада ўтган йиғинда Ўмирзақ Естайули соҳа раҳбарларига ёзги мавсумда сув масаласига алоҳида эътибор қаратишни ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини йил сайин ошириб бориш вазифасини топширди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-07-17, 19:53 696
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.