26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни бевосита ўзига мурожаат этишга чақирди

Қозоғистон Президентининг онлайн тизимидаги қабулхонаси очилди.

ҚР Президенти мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Ақўрда сайтида янгидан иш бошлаган қабулхонаси орқали унга саволлар йўллаш мумкинлигини қайд этди.

Давлат раҳбари бу ҳақдаги ахборотни ўз Instagram-аккаунтида эълон қилди.

Ҳурматли ўқувчилар! Менинг саҳифамда обуначиларим минглаб шарҳ ва саволлар ёзиб қолдиришади. Кўпинча долзарб муаммолар кўтарилади, ваҳоланки, уларни ҳал этиш учун тизимли равишда ишлаш тақозо этилади. Ҳар ким шарҳ ёзиб қолдирар экан, мурожаатига эътибор бўлади, деб умид қилади. Лекин, менимча, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз, ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир ёзувга жавоб бериш мумкин эмас, албатта. Жамоатчилик билан ўзаро муносабатларни яхшилаш ҳамда фуқароларнинг талаб-истакларига мувофиқ фаолият юритиш мақсадида www.akorda.kz сайтида менинг қабулхонам очилди. 

Ушбу қабулхонага кўплаб мактублар келиб тушмоқда, уларда мамлакат фуқаролари шахсий ёки кенг жамоатчиликка оид масалаларни ёритишмоқда. Ҳар битта хат расман рўйхатга олинади ва шахсан ўзим ҳамда Маъмурият ходимлари томонидан кўриб чиқилади.

Онлайн қабулхона ҳар бир фуқарога ўз саволини йўллаб, ҳуқуқий кучга эга тегишли жавобини олиш имконини беради.

, 2019-07-17, 19:57 130
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.