26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон равнақи учун

Ҳоким ҳисобот берди

Вилоятимизда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулоти ҳажми 5,1 фоизга ортди. Қайта ишлаш саноати эса 4,7 фоизга ошди. Умуман олганда, ҳудуднинг саноат ҳажми 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 4,8 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Туркистон вилоят маслаҳатининг навбатдан ташқари қирқ биринчи сессиясида вилоят ҳокими Ўмирзақ  Шўкеев айтди.

Унинг айтишича, минтақадаги ки­чик бизнес субъектларининг со­­ни 138 мингга етиб, ўтган йил би­­лан таққослаганда 8,5 фоизга орт­­ган. Мазкур кўрсаткич бўйича вилоятимиз Алмати шаҳридан ке­йинги 2-ўринни эгаллади. Йил бо­шидан буён асосий капиталга йўналтирилган сармоя миқдори 133,7 млрд. тенгени ташкил қилиб, 39,6 фоизга ортди. Бунга Туркистон шаҳридаги қурилишларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. 

“Оддий буюмлар иқтисодиёти” дас­турини амалга ошириш дои­ра­­­­­сида вилоятда 70,8 млрд. тен­гега 207та лойиҳани амалга оши­риш кўзланган. Бугунги кунда 9,1 млрд. тенгени ташкил қиладиган 6та ло­­­­­­­­­­­йиҳа иккинчи даражали банк­­лар­­да маъқулланиб, молия­лаш­тирилмоқда. Бу кўрсаткич бў­­­­­­­­­­­­йича, Тур­­­кистон вилоятлар ора­си­да кар­­­­вон­­­­­бошилик қилмоқда.

Минтақа раҳбари Ҳукуматнинг кен­гайтирилган мажлисида ҚР Пре­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зиденти Қ. Тўқаев юклаган 9та йўналишга асосланган топ­­­­­ши­­­риқ­­­­­­­ларга алоҳида-алоҳида тўх­­­тал­ди. Ўша топшириқларни си­­фат­ли бажариш учун беш нафар ўрин­­босари ва девон раҳбарини масъул қилиб тайинлаб, ҳар бирига ва­зифалар берди. Шунингдек, Пре­зидент назоратида бўлган Тур­кистон ва Арис шаҳридаги қури­лиш ишларига тўхталди. 

Умуман олганда, ҳудудда қури­лиш шиддатли тус олган. 52,2 млрд. тенгега қурилиш ишлари олиб борилди. 6 ой натижасига кў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ра, 298,2 минг метр квадрат уй (2537та квартира) фойдаланишга бе­­рилиб, ўтган йилнинг шу даврига тақ­­қослаганда 47,4 фоизга ортди.

“Бу йил маъмурий-тадбир­кор­лик марказидаги 16та иншоотнинг 7таси фойдаланишга топши­рили­ши кутилмоқда. Улар: вилоят ҳо­­ким­лиги биноси, медиа марказ, Нур-Султан майдони, шаҳар исти­­­­­­­­­­­­ро­­­ҳат боғи, мусиқа мактаби, аҳоли­га хиз­мат кўрсатиш маркази, спорт мак­таби, маданий-маънавий мар­ка­зидаги 11та иншоотдан 4та­си, яъни амфитеатр, мусиқали фав­­­­­вора, шарқ ҳаммоми ва никоҳ са­­­ро­йи”, деди вилоят ҳокими.

Бугунги кунда Арис шаҳрини тик­­­­лаш ишлари 17 шўъбага бўли­­­ниб, бажарилмоқда. Ҳар бир шўъ­ба­­га вилоят, туманлар масъул қи­­­­­либ бириктирилган. 

Арисда 7 мингдан зиёд хусусий, 104та кўп қаватли уй, ижтимоий ва тадбиркорлик иншоотлари таъмир­­ланиши зарур. Қайта қу­рила­ди­ганлари ҳам бор.

Бугунги кунда 5646та уйда таъ­мир­лаш ишлари бошланиб, ундан 1100таси эгаларига топширилди. Мазкур ишларга 200га яқин ком­пания ва ишчилар жалб қилинган.

Арислик 4000 нафар ўқувчи ва икки мингга яқин фахрийни соғ­ломлаштириш, аҳолига 100 минг тенгедан ёрдам пули бериш тад­бирлари режага мувофиқ олиб бо­рилмоқда.  

– Давлат раҳбари Қасим-Жў­март Тўқаев тадбиркорликни ри­вож­лантириш, унга қулай шароит яра­тиш, одамлар даромадини оши­­риш, тадбиркорликни қўллаш, фу­қароларни бош­пана би­­­­лан таъ­­­минлаш, таълим, соғ­лик­­­­­­­ни сақ­­­­­­лаш, минта­қаларни ри­­­вожлан­­­­­ти­­­риш ва бошқа масалалар бўйи­ча аниқ топ­­­ши­риқлар берди. Биз, сармоя ҳажмини жорий йили 20 фоиз кўпайтиришимиз зарур. Шу­­­нингдек, “Оддий буюмлар иқти­содиёти” дастури доирасида мебел­­созлик, тўқимачилик, озиқ-ов­­қат соҳалари бўйича амалга оши­­­­риладиган лойиҳаларни кў­пайтириб, янги иш ўринларини ташкил қилишимиз зарур. Тадбир­корларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, давлат-хусусий ҳамкор­лигини ривожлантирамиз. Қишлоқ хўжалиги ер участкаларига аудит юритишни ва ер кадастри­нинг ах­­­­борот тизимини рақам­лаш­ти­ришни, бюджет маблағини назорат қилишни, давлат идо­ра­лари раҳ­барларининг масъу­лия­тини ку­­­чайтиришни топшираман. Эн­­­­ди­­­­­­­ликда ҳар бир топшириқнинг иж­роси бўйича йўл харитаси тайёр­ланиб, вазифанинг бажарилиш муддати, ижро органлари ва улар­нинг масъул мутахассислари тас­­­­диқланади. Шунда ҳар бир топши­риқнинг ҳаётга татбиқ этиш жа­­­ра­ёни қатъий назоратда бўлади, – деди Ў. Шўкеев.

Сессияда тадбиркор, вилоят мас­­лаҳати депутати Қайнар Абасов ва вилоят фахрийлар кенгаши раи­сининг ўринбосари Кенжехан Тў­­лебаев Арисдаги аҳвол барқа­рорлашганини айтиб, минтақа раҳ­­барининг ташкилотчилик ишига юксак баҳо беришди.

Туркистон вилояти бўйича “Ата­­­­­мекен” миллий тадбиркорлик па­латаси директори Динмухамед Аб­саттаров тадбиркорликни қўл­лаб-қувватлаш масаласини кў­­тарса, “Алтын алқа” соҳибаси, ма­лакали устоз Майра Исраилова Президентимизнинг ўқитувчилар мартабасини ошириш бўйича ташаббусидан мам­нун­лигини билдирди. 

Талабалар қу­рилиш гуруҳи фаоли Ернар Қу­дайберген эса Туркистоннинг гул­­лаб-яш­­­­­нашига ёшлар ҳам ўз ҳис­сасини қўшишга тайёр экан­лик­ларини маълум қилди. 

Вилоят маслаҳатининг нав­бат­дан ташқари қирқ биринчи сес­сиясида ҚР Президенти Маъму­риятининг давлат назорати ва минтақавий-ташкилий ишлар бў­лими давлат инспектори Серик Қўжаниязов, вилоят ҳокимлиги аъзолари, раҳбарлар, фахрийлар, зиёлилар, нодавлат ва жамоат таш­килоти етакчилари ва ОАВ хо­димлари қатнашди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-07-18, 12:55 613
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.